«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 09:16
ЎЗO‘Z

Сенат ўз фаолиятининг 6 ойи бўйича халққа ҳисобот берди

08 июл, 04:03 6 083 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сенат ўз фаолиятининг 6 ойи бўйича халққа ҳисобот берди 2017 йил 7 июль куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Медиамарказида Халқаро Пресс-клуб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан ҳамкорликда ташкил этилган “Сенат олти ойда: сарҳисоб ва таҳлил” мавзуида очиқ мулоқот бўлиб ўтди, деб Очиқ мулоқот тарзида кечган Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг жорий йил ўтган олти ойи мобайнидаги фаолияти Сенат Қўмиталари кесимида сарҳисоб қилинди.

Ҳисобот даврида Олий Мажлис Сенатининг иккита ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Уларда 16 та қонун муҳокама этилди. Макзур қонунларнинг 2 таси янгидан ишлаб чиқилган, 8 таси амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчлар киритиш, 6 таси халқаро ҳужжатни ратифакация қилишга оид ҳужжатлардир.

Шунингдек, Сенатда дипломатик корпус, хорижий делегациялар вакиллари, халқаро компаниялар ва молия институтлари билан 80 дан ортиқ учрашувлар бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида сенаторлар томонидан демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлиснинг ролини янада кучайтириш Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланганлиги қайд этилди.

Сенаторлар томонидан қайд этилганидек, Давлат ҳокимияти тизимида парламент ролини кучайтириш, ижро этувчи ҳокимият фаолияти устидан парламент назоратини такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш юзасидан аниқ чоралар кўрилмоқда. Сайловчилар билан ўзаро алоқа йўлга қўйилган. Сенат аъзолари ҳар ойда 10-12 кун республика туманларидаги ишларнинг ҳолатини ўрганадилар.

Шунингдек, Сенатнинг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш комиссиясининг йиғилишлари ўтказилиб, ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти, ушбу йўналишдаги тизимли камчилик ва муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилди. Муҳокама якуни бўйича Комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Бундан ташқари, Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва либераллаштиришнинг ҳуқуқий асослари ривожлантирилмоқда. Жойлардаги ишларнинг ҳолатини давлат органлари билан ҳамкорликда парламент аъзолари томонидан ўрганиш давомида ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг боришига қонунларнинг таъсирини кучайтириш чоралари кўрилмоқда.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва таклиф этилган экспертлар журналистларнинг кўплаб саволларига жавоб бердилар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 333
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 209
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 36
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 319
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 63
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 110
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 98
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 166
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 66
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 423
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 121
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 107
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 112
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 182
  • Бўлимлар