«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 19:16
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Жаҳон банки ҳисоботида ислоҳотчи мамлакатлар топ ўнталигидан жой олди

01 июл, 10:10 6 076 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Жаҳон банки ҳисоботида ислоҳотчи мамлакатлар топ ўнталигидан жой олди 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида журналистлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир давомида ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Жорий йилнинг шу кунига қадар ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун максимал даражада қулай шарт-шароитларни вужудга келтириш мақсадида 3 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, 20 дан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Фармони ва қарорлари ҳамда 25 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатларга мувофиқ, микрокредитлаш учун қамраб олинадиган шахслар орасида устувор контингентлар ҳисобланган ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматдан қайтган жисмоний шахслар, меҳнат органларида рўйхатга олинган банд бўлмаган фуқаролар, оилавий ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётган аҳоли, шунингдек, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тавсияномалари бўйича ишга жойлашишга эҳтиёжманд бўлган бошқа шахслар микрокредитлар суммаси ЭКИҲнинг 200 баробаригача асосий қарзни тўлаш учун 6 ойлик имтиёзли муддат билан 3 йилгача, яратган янги иш жойи сонига қараб 6 фоиздан 9 фоизгача кредит олиш ҳуқуқларига эга бўлишди.

Тадбиркорлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, БМТ Тараққиёт Дастури каби етакчи халқаро ташкилотлар, шунингдек, чет эл ҳукуматлари томонидан кенг эътироф этилмоқда.
Хусусан, Жаҳон банкининг «Бизнесни юритиш 2016» ҳисоботида Ўзбекистон бизнесни юритиш учун энг қулай шароитларни яратиш бўйича топ 10 ислоҳотчи мамлакатлар қаторидан ўрин олди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 95
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 536
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 0
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 0
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 88
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Бўлимлар