«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 17:42
ЎЗO‘Z

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Минск рейсларини амалга оширишни бошлади

04 июл, 11:31 10 153 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Минск рейсларини амалга оширишни бошлади «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 2 июль куни «Тошкент – Минск – Тошкент» йўналиши бўйлаб илк рейсни амалга оширди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабарига асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Минск аэропортида бортида 150 йўловчи бўлган A320 лайнери сувли мушак билан кутиб олинди, шундан сўнг Беларусь қадриятларига мувофиқ тарзда тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Минскка парвозлар ҳафтасига икки марта, сешанба ва пайшанба кунлари A320 ва Boeing-757/767 самолётларида амалга оширилади. Авиачипталар савдоси статистикаси шуни кўрсатмоқдаки, дастлабки учта рейс тўлиқ банд ҳолатда амалга оширилади.

Минскда Ўзбекистон миллий авиакомпаниясининг ваколатхонаси фаолият олиб боради. Ҳозирги вақтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» чипталарини сотиш бўйича «Белавиа» авиакомпанияси билан интерлайн-келишув ва код-шер битимини имзолаш масалалари ўрганиб чиқилмоқда.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Европа ва Осиёнинг 40 дан ортиқ мамлакатлари, шунингдек, АҚШ ва Японияга мунтазам рейсларни амалга оширади. Авиакомпания ваколатхоналари 25 мамлакатда фаолият олиб бормоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 146
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 549
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 144
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 127
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 128
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 93
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 40
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 62
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 101
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 218
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 311
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 457
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 91
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 257
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 299
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 91
  • Бўлимлар