«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 12:46
ЎЗO‘Z

«Кўчирмачиликка чек қўямиз»: Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқи бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди

27 апр, 09:08 6 535 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Кўчирмачиликка чек қўямиз»: Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқи бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди 26 апрель куни Тошкент шаҳридаги “Radission Blu” меҳмонхонасида Халқаро интеллектуал мулк куни ва “YANGI INTELLEKT-2017” – энг яхши интеллектуал мулк объекти учун танловга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

26 апрель куни бутун дунёда Ҳалқаро интеллектуал мулк куни нишонланади. Ҳалқаро интеллектуал мулк кунини нишонлаш 2000 йилда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига (БИМТ) аъзо-давлатлар томонидан кенг оммани интеллектуал мулк муаммоси билан таништириш мақсадида таклиф қилинган.

Ҳар йили 26 апрелда БИМТ бошчилигида инновациялар ва ижодиётни рағбатлантиришда интеллектуал мулкнинг роли тўғрисидаги масала бўйича кенг мунозаралар ўтказилади.

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти 2017 йилнинг мавзусини “Инновациялар: фаровон ҳаёт учун” деб номлади. Бутун дунёда иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили деб тан олинадиган илмий-техникавий ривожланиш инновация жараёни тушунчаси билан боғламоқда. Инновация жараёни бу илмий ғоя вужудга келгандан бошлаб, то уни моддийлаштиришгача бўлган ҳолатларнинг ўзаро боғлиқ мажмуасидан иборатдир. Ушбу жараён илм-фан, техника, иқтисодиёт, тадбиркорлик ва бошқарувни бирлаштиради.

Бугунги тадбирда ИМА ўз фаолиятлари ҳақида тақдимот ўтказиб, журналистлар томонидан йўлланган саволларга жавоб берилди. Агентлик жорий йилда амалга ошириладиган қатор лойиҳалар, семинар ва тренинглар ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

Шунингдек, республикада муаллифлик ҳуқуқини муваффақиятли амалга ошириш лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилгани ва айни дамда бу ҳужжат устида муҳокама ҳамда келишувлар олиб борилаётгани ҳам маълум қилинди. Бу ҳужжат мусиқачилар, шоирлар, санъаткорлар, бастакорлар ва бошқаларнинг муаллифлик ҳуқуқи поймол бўлмаслиги ва ҳозирда авж олиб бораётган "кўчирмачилик"нинг олдини олишга ёрдам беради. Мазкур лойиҳа тасдиқланганидан сўнг агентлик у тўғрисида батафсил маълумотни тақдим этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 516
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 0
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 35
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 70
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 65
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 83
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 42
  • Бўлимлар