«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 21:54
ЎЗO‘Z

Путин Ўзбекистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади

17 апр, 21:20 7 150 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин Ўзбекистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистон билан билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди, деб ёзади Кун нашри.

Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-полковник Қобул Бердиев ва Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу 2016 йилнинг 29 ноябрь куни Москва шаҳрида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимни ва икки мамлакат ҳарбий идоралари ўртасида 2017 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режасини имзолаганди.

Шартномага кўра томонлар Россия ва Ўзбекистонда ҳарбий хавфсизликни таъминлаш, икки мамлакат Қуролли кучларининг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича қўшма тадбирларни амалга оширади.

Шунингдек, битим доирасида томонлар бир-бирига ҳарбий мақсадлардаги маҳсулотлар — қурол-яроғ, ҳарбий техника, ишлар, хизматлар ва бошқаларни етказиб бериши мумкин. Бундан ташқари, томонлар қурол-яроғ ва ҳарбий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларини ҳам бажаради.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни «Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолаганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 505
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 0
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 0
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 0
  • Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради 01 мая, 19:53 8
  • Истанбулдаги 1 май намойишларида 140 дан ортиқ киши ҳибсга олинди 01 мая, 19:30 8
  • Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди 01 мая, 19:11 15
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 23
  • "Ливерпуль" футболчиси жамоадошининг хотини билан “дон олишиб юргани" маълум бўлди 01 мая, 18:33 151
  • Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди 01 мая, 18:23 42
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 61
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 22
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 35
  • Бўлимлар