«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 23:04
ЎЗO‘Z

Дунёнинг 500та энг яхши олий ўқув юртларининг дипломи имтиҳонсиз нострификация қилинадиган бўлди

11 апр, 11:53 12 614 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёнинг 500та энг яхши олий ўқув юртларининг дипломи имтиҳонсиз нострификация қилинадиган бўлди ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 апрелдаги 173-сонли "Хорижий мамлакатларда берилган таълим ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентлигини белгилаш) тартибига оид Низомга тузатиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори эълон қилинди, деб ёзмоқда norma.uzга асосланиб "Соф.уз" нашри.

Эслатиб ўтамиз, хориж ўқув муассасаларида олинган диплом Ўзбекистонда нострификациялангандан ёки тан олингандан сўнггина юридик кучга эга бўлади.

Тан олиш бу енгилроқ процедура бўлиб, муайян халқаро шартнома борлиги туфайли Ўзбекистон Республикасида бирор давлатга тегишли таълим ҳужжати қабул қилинади.

Нострификация хорижий давлатда берилган маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини белгилашдир.

Тилга олинган ҳужжат матни билан қонунчиликда танишишингиз мумкин.

Кун.уз сайти нострификация ва тан олиш жараёнларига ойдинлик киритди.

Тан олиш ва нострификация учун қандай янги ҳужжатлар топшириш керак?

Тан олиш ёки нострификация ҳақидаги аризанинг янги шакли тасдиқланди. Бундан ташқари, унга бириктирилган ҳужжатлар рўйхатига қуйидагилар қўшилди:

- аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

- тан олиш ва нострификация учун тўлов киритилганини тасдиқловчи ҳужжат.

Қандай ҳолатларда ҳужжат тан олинмаслиги мумкин?

Таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олиниш талабларига хорижий таълим муассасасидаги таълим шаклининг Ўзбекистондаги тизим шаклига мувофиқлиги ҳам қўшилди. Масалан, Ўзбекистонда муайян мутахассисликлар бўйича сиртқи таълим шакли тақиқланган бир пайтда сиртқи таълим тўғрисидаги хорижий дипломлар тан олинмайди.

Қандай ҳолларда нострификацияда имтиҳон топширилмайди?

Чет элларда таълим олган битирувчилар ҳужжатлари нострификацияси қуйидаги ҳолатларда тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади:

- Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимлари, Президент ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, буйруқлари ва протокол қарорларига асосан таълим олганлар;

- Президент ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган таълим муассасаларида таҳсил олганлар;

- тасарруфида олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар йўналишлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш мақсадида хорижий мамлакатлар томонидан ажратилган квоталар эвазига таълим олганлар;

- халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингида илк 500 позицияни эгаллаган таълим муассасаларида таълим олганлар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 139
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 544
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 136
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 122
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 0
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 1
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 135
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 141
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 29
  • Бўлимлар