«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 23:12
ЎЗO‘Z

Президент девони хизмати Қуйичирчиқ, Чиноз ва Оққўрғон туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди

10 апр, 19:12 9 736 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент девони хизмати Қуйичирчиқ, Чиноз ва Оққўрғон туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди Президент девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати ҳамда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ, Чиноз ҳамда Оққўрғон Халқ қабулхоналари томонидан Дўстобод шаҳарчасида аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилди, деб ёзади "Дарё.уз" нашри.
Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига туманлар аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, 8 апрель ҳолатига Қуйичирчиқ тумани бўйича мурожаатлар сони жами 1 859 тани ташкил қилди. Бундан 1 803 таси жисмоний шахслар, 56 таси юридик шахслардан келиб тушган. Мурожаатларнинг 88,4 фоизи кўриб чиқилди.

Чиноз тумани бўйича мурожаатлар сони жами 2 028 тани ташкил қилади. Улардан 1 942 таси жисмоний шахслардан, 86 таси юридик шахслардан келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 90,6 фоизи кўриб чиқилди.

Оққўрғон тумани бўйича мурожаатлар сони жами 1 923 тани ташкил қилади. Бундан 1 859 таси жисмоний шахслар, 64 таси юридик шахслардан келиб тушган. Уларнинг 90,4 фоизини кўриб чиқишга улгурилди.

Туманлардан келган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда уларнинг асосий қисми уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш, фуқароликка қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш, паспорт олиш ва пропискага ўтиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш, меҳнат ва бандлик, электр ва газ таъминоти, банк-молия масалаларига оид эканлиги аниқланди.

Сайёр қабулда туманлар фуқаролари томонидан йўлланган 130 дан зиёд мурожаат таҳлил қилиниб, уларнинг юзага келиш сабаблари ўрганилди. Фуқаролар ва тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан тегишли соҳаларга масъул бўлган раҳбарларга бевосита мурожаат қилиш ва улар юзасидан жавоб олиш имконига эга бўлди.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 144
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 131
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 209
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 0
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 0
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 2
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 10
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 22
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 38
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 12
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 144
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 98
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 35
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 193
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 48
  • Бўлимлар