«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 16:45
ЎЗO‘Z

Амир Темур хиёбонида тантанали тадбир ўтказилди

09 апр, 19:49 6 865 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Амир Темур хиёбонида тантанали тадбир ўтказилди 9 апрель, якшанба куни Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда парламент аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди, дея хабар бермоқда ЎзАга асосланиб "Дарё.уз" нашри.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Нозим Ҳабибуллаев, тарих фанлари доктори Шоҳиста Ўлжаева, публицист Бахтиёр Ҳайдаров ва бошқалар Амир Темур ўз вақтида Осиё ва Европада рўй берган тарихий ўзгаришларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб, дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкор бўлганини таъкидлади.

Евросиё ҳудудида улкан салтанат барпо қилган Амир Темур шахси ва фаолиятига қизиқиш халқаро майдонда тобора ортиб бормоқда. У ҳақда шарқ ва ғарб тилларида 1,5 мингдан ортиқ асар битилган. Бугун дунёнинг қарийб 50 мамлакатида темуршунос олимлар илмий изланишлар олиб бормоқда.

Тадбирда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари ўзбек ва инглиз тилларида америкалик машҳур шоир Эдгар Аллан Понинг «Буюк Темур» достонидан парча ўқиди. Талабалар Амир Темур ва темурийлар давридаги либосларни намойиш қилди.

Буюк Соҳибқирон ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов иштирок этди.

Шу куни Темурийлар тарихи давлат музейида «Амир Темур даврида боғ яратиш санъати» деб номланган кўргазма очилди.

Бундай тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятда бўлиб ўтмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 517
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 10
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 48
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 82
  • Бўлимлар