«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:53
ЎЗO‘Z

Сергели туманидаги метронинг ер усти бўйлаб қурилиши сабаби маълум қилинди

02 апр, 11:45 7 394 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сергели туманидаги метронинг ер усти бўйлаб қурилиши сабаби маълум қилинди «Чилонзор» йўналишининг «Олмазор» бекатидан бошланадиган «Сергели» йўналишида қад ростловчи Тошкент метросининг олтита бекати қурилишида қимматбаҳо қурилиш материалларидан фойдаланилади. Бу ҳақда «ЎзА»га асосланиб «Дарё» хабар берди.

«Боштранслойиҳа» акциядорлик жамияти маълум қилишича, муҳандислик-геологик сабабларга кўра, Сергели туманида ер ости метро йўлини қуриш ўта мураккаб жараёндир. Шу боис мазкур йўналишдаги ҳаракат «енгил метро» кўринишида бўлади. Яъни, «пўлат из»лар ер остида эмас, балки ер усти бўйлаб, эстакадалар (кўприклар) орқали ётқизилади.

2017—2020 йилларга мўлжалланган мазкур йўналишнинг қурилиши 170,1 миллион долларга баҳоланган. Узунлиги 7,1 километрни ташкил этувчи иншоот тўлиқ ишга туширилгач, йилига 14 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиши мўлжалланмоқда. Ўзига хос муҳандислик ечимлари асосида бунёд этилаётган транспорт йўли Тошкент шаҳрининг «Чоштепа» маҳалласидан ўтиб, Сергели туманининг Йўлдош мавзесидаги Мағриб кўчасигача боради. Тўрт йилга мўлжалланган лойиҳа доирасида бекатларда эскалаторлар, кутиш майдончалари барпо этилади.

«Йўналишнинг Чоштепа қисми баландлиги 15 метр, Сергели ҳудудида эса 8 метр бўлади. Бекатлар конструкция, дизайн ҳамда безаги билан бир-биридан тубдан фарқланади ва такрорланмайди, — деди лойиҳа муҳандиси Суннат Жумабоев. — Энг қимматбаҳо қурилиш материалларидан, яъни гранит, мармар, ойна, керамикадан фойдаланиш унинг ҳашаматли ва кўркам бўлишига ҳисса қўшади. Лойиҳа бўйича метронинг ўнг томонидан аҳоли яшаши учун кўркам ва замонавий турар-жойлар, унинг икки ёнида кенг ва равон автомобиль йўли қурилади. Шунингдек, кўплаб ижтимоий тармоқлар ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилади».




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар