«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 07:42
ЎЗO‘Z

Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасида барпо этилган янги кўприк қачон очилади

25 мар, 10:39 6 619 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасида барпо этилган янги кўприк қачон очилади Маълумки, Тошкент метрополитенининг Новза метро бекати чорраҳасидаги янги автомобиль кўприги қурилаётгани, унинг очилиш санаси ортга сурилгани ҳақида аввал ҳам хабар қилинган эди. Янги олти қаторлик йўл ўтказгич узунлиги 900 метрни, эни 24 метрни ташкил этади. Унга параллел равишда иккита, ҳар бири 131,6 метрлик пиёдалар учун мўлжалланган томи ёпиқ ер усти кўприги ҳам барпо этилди. Пиёдаларга қулайлик сифатида уларга эскалатор ва лифт ҳам ўрнатилади, деб ёзади Кун.уз нашри.

Айни вақтда, таъкидлаш жоизки, кўприкда ва унинг ён-атрофида барча ишлар бажариб бўлинганини кўриш мумкин. Фақат, ободонлаштириш ходимлари сўнгги тозалаш ишларини амалга оширмоқда. Шу билан бирга, кўприкнинг қачон фойдаланишга топширилиши масаласи ҳамон очиқ қолмоқда. Бу ҳақда турли гап-сўзлар ҳам мавжуд. Турли ОАВ шаҳар маъмурияти вакилига асосланган ҳолда, унинг келаси ҳафтада очилишини айтмоқда. Бироқ, давлатимиз раҳбари 25 март куни тушдан сўнг ушбу ҳудудда бажарилган ишлар билан танишиш мақсадида ташриф буюриши ҳақида хабарлар ҳам йўқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ва меҳмонлари, шунингдек, кўприк теварак атрофида истиқомат қилувчи аҳолига хизмат қилувчи кўприкни фойдаланишга топшириш муддати 21 март – Наврўз кунига белгиланган эди. Бироқ, байрамдан бир неча кун аввал кўприк байрамда очилмаслиги аниқ бўлиб улгурди. Нима бўлганда ҳам барча учун бирдек фойдали бўлган иншоотнинг халқимизга хизмат қилишини бошлашига жуда оз фурсат қолди. Бунинг учун бироз сабр билан кутиш кифоя қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 289
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 209
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 0
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 186
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 36
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 73
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 111
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 52
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 329
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Бўлимлар