«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 05:30
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон жаҳоннинг энг бахтли мамлакатлари рўйхатида 47-ўринни эгаллади. МДҲда эса — биринчи

22 мар, 19:41 8 840 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон жаҳоннинг энг бахтли мамлакатлари рўйхатида 47-ўринни эгаллади. МДҲда эса — биринчи 20 март — Халқаро бахт кунида Sustainable Development Solutions Network ташкилоти БМТ кўмагида йиллик World Happiness Report — Жаҳон бахтиёрлик даражаси ҳақида ҳисоботни эълон қилди, дея ёзади Дарё нашри.

Умумеътироф этилган мазкур ҳисобот ҳисоб бўйича бешинчисидир. Унда асосий эътибор алоҳида одамлар ва халқлар бахтиёрлигининг ижтимоий асосларига қаратилади. Ҳисобот натижалари жаҳоннинг 155 мамлакатидаги 3000 респондентнинг жавоблари асосида тайёрланган.

Ҳисоботда олти асосий жиҳат бўйича аҳоли турмушининг ўртача кўрсаткичлари келтирилган: аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми, ижтимоий кўмак, соғлом ҳаётнинг кутилган давомийлиги, ҳаётни танлаш эркинлиги, саҳоватпешалик ва коррупциядан холилик.

Мазкур рейтингда Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари бўйича энг юқори — 155 мамлакат орасида 47-ўринни эгаллади

Мазкур ҳисоботнинг иккинчи қисми 2005—2007 йиллар ва 2014—2016 йиллар оралиғида мамлакатлар аҳолисининг бахтиёрлик даражаси қанчалик ўзгаргани тадқиқига бағишланган. Ҳаётдан қониқиб яшаш суръати ўсиши бўйича Ўзбекистон жаҳон бўйича кучли ўнликдан жой олган.

Аввалроқ, умумий рўйхатда Норвегия пешқадам экани ҳақида хабар берилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 512
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 20
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 25
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 52
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 35
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 32
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 141
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 28
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 81
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • Бўлимлар