«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 03:10
ЎЗO‘Z

Оқсаройда Ўзбекистоннинг юксак мукофотлари ўз эгаларига топширилди

05 дек, 18:53 9 252 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Оқсаройда Ўзбекистоннинг юксак мукофотлари ўз эгаларига топширилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 5 декабрь куни Оқсаройда бир гуруҳ фуқароларга Ўзбекистоннинг юксак мукофотларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги'га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

Давлат раҳбарининг фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллиги арафасида Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишга катта ҳисса қўшган, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини янада мустаҳкамлашда фидойилик кўрсатган, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ҳаётида алоҳида эътиборга сазовор бўлган бир гуруҳ фуқаролар давлат мукофотлари — фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Оқсаройда 5 декабрь куни ана шу юксак мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлди.

«Авваламбор, сиз, азизлар билан бугун мана шундай яхши кайфиятда шу муҳташам залда кўришганимдан, сизларга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромимни изҳор этишдан хурсандман, — деди Ислом Каримов. — Сизларга маълумки, одатга айланиб қолган анъанага кўра, ҳар йили Конституция куни арафасида Ватанимизнинг юксак унвон, орден ва медалларига сазовор бўлган юртдошларимиз билан учрашиб, уларни шу буюк сана билан табриклаш, ана шу мукофотларни топширишни ўзим учун ҳақиқатан ҳам катта шараф, деб биламан.

Шу билан бирга, сиз, азизлар қатори давлат мукофотлари билан тақдирланган барча ватандошларимни ғойибона бўлса ҳам бағримга босиб, муборакбод этиш менга чуқур мамнуният етказади, қувончимга қувонч бағишлайди.

Биз жаҳондаги энг ривожланган давлатлар қаторига кириш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, халқаро майдонда Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтириш каби олий мақсадларни ўз олдимизга қўйганмиз. Ана шу йўлда барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, белимизни маҳкам боғлаб, олдимизга қўйган вазифаларни амалга ошириш, марраларни эгаллашга барча кучимизни сафарбар қилишга интилмоқдамиз», — деди Президент.

Сўнгра Президентимиз давлат мукофотларини тантанали равишда топширди.

«Бугун сизларнинг ҳар бирингиз учун ҳақиқатан ҳам унутилмас кун, қутлуғ айём, – деди Ислом Каримов. — Ватанимизнинг сизларга берилган нуфузли мукофотлари халқимиз, давлатимизнинг барчангизга билдирган юксак ишончидан, олийжаноб меҳнатингиз муносиб қадр топганидан далолат беради.

Ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган барча-барча юртдошларимизга, сиз, азизларга айтадиган табрик ва тилакларим: бундай юксак унвон, орден ва медаллар ҳаммангизга буюрсин, янги ютуқ ва омадлар, бахт, соғлик-саломатлик, файз-у барака келтирсин. Юртимиз, элимиз омон, осмонимиз мусаффо бўлсин».

Фото: ouzbekistan.fr




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 528
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар