«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 17:38
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ва Туркия 1 млрд доллардан ортиқ ҳужжатлар тўпламини имзолади

09 мар, 09:09 7 024 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ва Туркия 1 млрд доллардан ортиқ ҳужжатлар тўпламини имзолади Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов раҳбарлигидаги делегация 2017 йил 26 февралидан 2 март кунигача Туркияга ишчи сафарини амалга оширган эди. Улар Ўзбекистон ва Туркия давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувида эришилган келишувларни қайта ишлаш ва ҳаётга татбиқ этиш доирасида туркиялик ҳамкорлар билан учрашув ўтказишди, деб ёзмоқда Кун нашри.

Ўзбекистон делегациясини Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Бош вазири Бинали Йилдирим қабул қилди. Туркия раҳбарлари Ўзбекистон билан муносабатлар ривожланиши ҳамда унинг савдо-иқтисодий соҳада ортиб бораётган салоҳиятини юқори баҳолашган.

Жаҳон ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон делегацияси Туркия бош вазири ўринбосари, ўзбек-турк савдо-иқтисодий ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраиси Туғрул Туркеш, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи, маданият ва туризм вазири Наби Авжи ҳамда йирик холдинглар, компаниялар ва хусусий сектор вакиллари билан учрашув ўтказган.

Шулар қаторида Ўзбек-Турк бизнес-форуми, «давра суҳбатлари», Истанбул ва Анқарада амалий учрашувлар ташкил этилди. Уларда икки томондан соҳа маъмуриятлари ва компаниялар вакиллари иштирок этишди. Мазкур учрашувлар натижасида 1 млрд АҚШ долларидан зиёд ҳужжатлар тўплами имзоланди.

Томонлар иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларини ҳам аниқлаб олишди. Бунинг учун Ўзбекистонда ташкил этилаётган ЭИЗларда улкан имкониятлар мавжуд экани таъкидланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Транспорт коммуникациялари соҳасида ўзаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилишича, Боку-Ахалкалаки-Карс темир йўл линияси икки мамлакатни бевосита боғлайдиган транспорт йўлагини барпо этишдек стратегик масалани ҳал этишга ва савдо-иқтисодий алоқалар ривожига хизмат қилади.

Турли қўшма анжуманлар иштирокчилари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш икки халқ манфаатларига жавоб бериши борасида якдил фикр билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил ноябрь ойида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан Самарқандда музокаралар ўтказган эди. Эрдўған ўшанда республиканинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ўша учрашувда Туркия Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга муҳим аҳамият бериши таъкидланган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 139
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 543
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 136
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 122
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 0
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 0
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 0
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 43
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Бўлимлар