«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 01:25
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон энг бой ва энг қашшоқ мамлакатлари рейтингида нечанчи ўринда?

08 мар, 09:40 13 309 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон энг бой ва энг қашшоқ мамлакатлари рейтингида нечанчи ўринда? Американинг Global Finance молиявий журнали анъанавий бой ва қашшоқ мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Таҳлилчилар 189 давлатдан иборат рўйхатда Ўзбекистонга 127-ўринни муносиб кўрган. Унга биноан, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросига 6452 доллар тўғри келади. Ундан олдин турган Ҳиндистоннинг борадаги кўрсаткичи 6658 доллар, кейинги ўриндаги Вьетнамнинг ҳар бир фуқаросинин улуши 6421 доллардир.

Таъкидлаш жоизки, журнал таҳририяти рейтингни тузишда Жаҳон банки ва Халқаро валюта фондининг очиқ маълумотларидан фойдаланган. Рейтинг асосига аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ (ялпи ички маҳсулот)нинг харид қобилияти тенглиги бўйича қайта ҳиссобланган натижаси олинган, деб ёзади Кун нашри.

Рейтингга кўра, МДҲ мамлакатлари орасида энг юқори натижа Россияга теишли бўлиб, у аҳоли жон бошига 26,109 долларлик кўрсаткич билан 52-ўринда. Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг бадавлат деб топилган (54-ўрин) Қозоғистоннинг ҳар бир фуқаросига бир йилда 25,670 доллар тўғри келади. Туркманистон 17,4 минг доллар билан 73-, Қирғизистон 3467 доллар билан 148-, Тожикистон 2982 доллар билан 157-ўринда жойлашган.

Дунёнинг энг бой давлатлари ўнталиги — Қатар, Люксембург, Макао, Сингапур, Бруней, Кувайт, Ирландия, Норвегия, БАА ва Сан-Марино эканлиги қайд этилган.

Дунёнинг энг қашшоқ 10 мамлакатини эса, асосан, Африка мамлакатлари ташкил этган. Булар — Марказий Африка республикаси, Конго Демократик республикаси, Бурунди, Либерия, Нигер, Малави, Мозамбик, Гвинея, Эритрея, Мадагаскар ва Комор оролларидир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 527
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 143
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 23
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 51
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар