«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 13:00
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев янги фармонни имзолади

22 фев, 13:51 9 099 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев янги фармонни имзолади 21 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Фармонниннг тўлиқ матни ва унга шарҳ ЎзАда эълон қилинди.

Фармонда судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тартибини янада такомиллаштириш зарурлиги ҳақида сўз боради. Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси аниқ ҳуқуқий мақомга эга эмаслиги, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга ошириши ва чекланган ваколатларга эгалиги айтилади.

Шунга мувофиқ янги қабул қилинган фармонда судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган ва Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган Ўзбекистон Республикаси
Судьялар олий кенгаши ташкил этилиши белгилаб қўйилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тугатилиб, унинг 21 нафар бўшаётган ижро аппарати штат бирлиги Кенгашга ўтказилсин”, дейилади фармонда.

Тузилаётган Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилаб берилган:
- судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлаш, малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан судьяларни тайинлаш, шунингдек раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсия бериш йўли билан судьялар корпусини шакллантириш;
- судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
- судьяларни касбий тайёрлаш, малакасини оширишни ташкил этиш, уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, шунингдек судьяларни рағбатлантириш бўйича ташаббус кўрсатиш;
- оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик олиб бориш, аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш, судьялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
- суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва ягона суд амалиётини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ва уни амалга ошириш сифатини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш, шунингдек, уларни жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортишга хулоса бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш.

Фармонда келтирилишича, Кенгаш раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан тайинланади. Бундан ташқари, ўн бир нафар аъзо Кенгаш раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Кенгаш аъзоси лавозимидаги даврида судьялик мақоми сақланган ҳолда судьялар орасидан тасдиқланади. Тўққиз нафар аъзо эса Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар орасидан тасдиқланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 207
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 7
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 12
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 29
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 28
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 22
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 213
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 57
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 231
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 131
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 230
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 69
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 131
  • Бўлимлар