«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 00:51
ЎЗO‘Z

Андижонда бинолар тадбиркорларга бепул берилади

06 фев, 21:36 6 741 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андижонда бинолар тадбиркорларга бепул берилади Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи бугунги кун талабига жавоб бермаётган корхоналарда мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари ва тадбиркорлар билан учрашмоқда. Бундан кўзланган мақсад уларни ривожлантириш чораларини кўриш ва мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда ташаббускор тадбиркорларни қўллаб-қувватлашдир, деб хабар бермоқда Спутник нашри.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда Андижон шаҳрида хусусийлаштирилган 60 та йирик ишлаб чиқариш корхоналари самарали фаолият юритмаяпти. Бу шаҳар иқтисодиётининг юксалишига салбий таъсир кўрсатиш билан бирга ишлаб чиқариш суръатининг пасайиши ва уларда ишловчилар учун ишсизлик муаммосини юзага келтирмоқда.

Вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги собиқ "Андижонмаш" заводи ва "Электроаппарат" корхоналарига ташрифи чоғида айрим корхона раҳбарларининг сусткашлиги сабаб тўла қувват билан ишламаётган корхоналар хусусида фикр билдирди. Жумладан, юқоридаги ҳар икки корхона ўз даврида 3000 дан ортиқ иш ўрнига эга бўлгани, уларда тайёрланган маҳсулотлар ички бозордан ташқари экспорт қилинганини таъкидлаб, бугунги ҳолатини танқидий баҳолади.

Ш.Абдураҳмонов шу жойда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, замонавий дастгоҳлар олиб келиш ва янги иш ўринлари яратиш истагидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Улар учун энг катта имконият бинолар ноль қийматда бепул берилади.

Хабарда шундай имкониятга эга бўлишни истаганлар Андижон шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилишлари сўралган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 527
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 143
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 16
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 22
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 50
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 83
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар