«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 04:41
ЎЗO‘Z

Қамчиқ довонида қор кўчкиси сабаб транспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилди

04 фев, 12:23 7 168 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қамчиқ довонида қор кўчкиси сабаб транспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилди 2017 йил 3 февраль куни соат 09:40 да А-373 «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган 233 километрида ҳажми 1000 метр кубгача, соат 10:30 да эса йўлнинг 243 километрида ҳажми 250 метр куб бўлган қор кўчкиси содир бўлган. Бу ҳақда Sof.uz хабар бермоқда.

Олинган хабар бўйича ФВВ ва «Ўзавтойўл» компанияси томонидан автомобиль йўлининг ушбу участкаларида қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Қор кўчкиси талофатлар келтириб чиқармаган, аҳоли ўртасида жабрланганлар йўқ.

Шу куни «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг қор кўчкиси хавфи мавжуд, Қамчиқ довонидан ўтган 228—253-километрларида ҳамда бошқа участкаларда ФВВ ва ИВВ ЙҲХББ куч ва воситалари томонидан автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилган.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни қабул қилиш бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

«‘Қамчиқ’ довонидан ўтишга улгурмаган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумовқатланиш шохобчаларига жойлаштирилмоқда. Улар учун барча шароитлар (иссиқ овқат, ичимлик суви, дам олиш жойлари) яратилган», — дейилади ФВВ ахборотида.

Қор қатлами йиғиладиган жойлар ҳолати мустаҳкам эмас, қор кўчиши хавфи мавжуд.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 142
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 545
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 138
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 123
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 18
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 36
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 14
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 97
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 54
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 38
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 46
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 156
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 76
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 59
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 57
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 145
  • Бўлимлар