«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 14:39
ЎЗO‘Z

ЖУДА ҚИЗИҚ: Америкалик жосуслар Ўзбекистонда қандай фаолият юритишган?

20 янв, 22:56 10 850 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЖУДА ҚИЗИҚ: Америкалик жосуслар Ўзбекистонда қандай фаолият юритишган? Марказий разведка бошқармаси «совуқ уруш» даврига оид махфий ҳужжатларни ошкор қилди, бу ҳужжатларда Ўзбекистон номи ҳам қайд этилган.

МРБ сайти орқали қидирув берилганида Ўзбекистон тилга олинган 2259 та ва «Uzbek» сўзи қайд этилган 3982 та ҳужжат чиқади. Америкаликларни нима қизиқтирган?

Барча нарса — иқтисодиёт, инфраструктура, сиёсий қизиқишлар, республикадаги совет армияси қисмлари жойлашуви, тиббиёт ва фан. Масалан, АҚШ разведкасини пахта ва Ўзбекистон ирригацион тизими жудаям қизиқтирган. Ошкор қилинган маълумотлардан бири Катта Фарғона каналидаги тўғон суратидир.

Америкалик жосусларнинг Ўзбекистонда қандай фаолият юритишгани ҳақида маълумотлар берилмаган — улар ҳали ҳам махфийлик тамғаси остида турибди.

Республикадаги вазият ҳақидаги маълумотни улар асосан очиқ манбалардан олишган.

Ошкор қилинган маълумотларнинг аксарияти совет газеталаридан кўчирмалар, теледастурларни ҳикоя қилиб бериш ва совет олимлари диссертацияларининг мазмунидан иборат.

Америкаликлар барча совет газеталари, журнал ва ҳафталикларини ўқиб боришган. Масалан, тиббиёт соҳасидаги маълумотларни «Медицинский работник» журналидан олишган. Янгиликлар манбаси сифатида улар йирик эмас, маҳаллий — «Андижанская правда», «Правда Востока» ва бошқа газеталардан фойдаланишган. Улар учун «История СССР», «География в школе» илмий журналлари йирик статистика манбаси бўлган. Масалан, Ўзбекистоннинг совет ҳокимияти давридаги дастлабки 25 йил давомида эришган ютуқларини улар СССР тарихи журналидан билишган. Ошкор этилган архивда ҳақиқий жосуслик маълумотлари кам. Лекин улар учраб туради. Масалан, республика транспорт вазирлиги биносининг батафсил тасвирланиши. Ҳисоботда ҳатто кабинетлар жойлашуви туширилган чизма ҳам бор.

Америка разведкаси сайтида жами бўлиб 13 миллион ҳужжат ошкор этилган. Улар орасида НУЖларни кузатиш ва инсоннинг яширин имкониятларини ўрганиш бўйича яширин тадқиқотлар ҳақидаги маълумотлар ҳам мавжуд.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 517
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 10
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 109
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Бўлимлар