«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 07:42
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 12 турдаги маҳсулот экспортига рухсат берилди

10 янв, 09:48 8 884 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 12 турдаги маҳсулот экспортига рухсат берилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги қарори билан 12 турдаги буюм ва маҳсулотлар экспортига ўрнатилган тақиқ бекор қилинди.

Шундай қилиб, дон (буғдой, жавдар, сули, гуруч, маккажўхори, гречка), нон-булочка маҳсулотлари, ун ва ёрма, қорамол ва парранда, гўшт ва субмаҳсулотлари, уй паррандасининг озиқ-овқат сут маҳсулотлари, шакар, қадимги асори-атиқалар, ўсимлик ёғи, чарм, мўйна-жун (шу жумладан қоракўл) хом ашёси, лом ва рангли металл чиқиндилари, пилла, ипак хом ашёси (ўралмаган), ипак чиқиндилари ҳамда полиэтилентерефталатат (ПЭТ) чиқиндилари, кесмалари ва скраплари кабиларни экспорт қилиш мумкин бўлади.

2017 йил 1 январидан ушбу маҳсулотлар ва буюмларнинг экспорт шартномалари давлат божхона хизмати идораларида қонунда белгиланган тартибда рўйхатга қўйилиши талаб этилади.

Қонунчиликка киритилган ўзгартишлар Президентнинг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»га қарори ижроси юзасидан қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берилганидек, 2017 йил 1 январидан Ўзбекистон тадбиркорлик субъектларида барча турдаги режадан ташқари текширишлар бекор қилинган.

Фақатгина юридик шахсга барҳам бериш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг муроажаатлари туфайли Республика назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори билан ўтказилувчи қисқа муддатли текширишлар бундан мустасно.
Республика, ижроси, гўшт, юридик, атиқалар, жавдар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда туғилиш ва никоҳлар сони камайди 18 мая, 17:00 121
  • “Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 18 мая, 13:58 193
  • Ўзбекистонда бир йилда 22 та эрта турмуш ҳолатлари аниқланди 14 мая, 08:12 58
  • Ҳафтанинг биринчи ярмида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво кутилмоқда 13 мая, 13:23 103
  • Январ-март ойларида Ўзбекистонга қанча хорижлик сайёҳлар келди? 12 мая, 14:48 76
  • “Ўзгидромет” 13 май куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди 12 мая, 10:34 117
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 48
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 50
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 147
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 20
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 167
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 40
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 51
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 83
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 157
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 197
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 73
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 100
  • Бўлимлар