«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 03:29
ЎЗO‘Z

Академиклар ойлик гонорар оладиган бўлди

04 янв, 00:20 7 992 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Академиклар ойлик гонорар оладиган бўлди 1 январдан эътиборан Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари даромад солиғига тортилмайдиган, энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари (1,5 миллион сўм атрофида) миқдоридаги ойлик гонорар олади. Бу Президентнинг 29 декабрдаги махсус фармонида кўзда тутилган. Бу ҳақда «Газета.uz»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, бундан буён ФА ҳақиқий аъзоларини тасдиқлашни мамлакат Президенти президиум ҳамда тегишли илмий мутахассисликлар бўйича ҳақиқий аъзолар тавсиясига кўра амалга оширади.

Бундан ташқари, тегишли вазирлик ва идораларга бир ой мухлат ичида ФА ҳақиқий аъзоларини илмий-маърифий ва ишлаб чиқариш жараёнларига фаол жалб қилиш, уларнинг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришдаги ролини кучайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш топширилди.

Шунингдек, ФА ҳақиқий аъзоларининг илмий-маърифий муассасаларда ҳамда саноат корхоналарида самарали меҳнат қилиши учун зарур шароитларни яратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Академикларни рағбатлантириш йўллари сифатида уларни ҳар йили Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санатория-соғломлаштириш муассасаларида, шунингдек, Ялта ва Кисловодскдаги «Ўзбекистон» санаторияларида бепул соғломлаштириш кўзда тутилган.
чиқиш, қилиши, мамлакат, таълим, аъзоларининг, гонорар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 534
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар