«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 15:14
ЎЗO‘Z

"2017-2020 йиллар учун туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси"нинг дастлабки режаси тақдим этилди

30 дек, 19:52 7 116 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"2017-2020 йиллар учун туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси"нинг дастлабки режаси тақдим этилди Янги қўмита раҳбарияти билан танишув, соҳа тараққиётининг дастлабки 5 йиллик концепцияси ва хорижда туризм салоҳиятини юксалтириш дастури тақдимоти, шунингдек долзарб масалалар ва уларнинг ечимини топиш бўйича қизғин мунозаралар - Давлат Туризм қўмитасининг мажлиси ана шундай шаклда бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "Ўзбектуризм" миллий компанияси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига айлантирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мажлис аввалида Қўмита раҳбари Анвар Шарапов сўзга чиқди, деб ёзади Кун.уз сайти.

Тармоқлараро мувофиқлаштириш ва маркетинг тадқиқотлари бошқармаси раҳбари Абдулазиз Аккулов "2017-2020 йиллар учун туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси"нинг дастлабки режасини тақдим этди. Унда туризмни иқтисодиёт соҳаси сифатида янги даражага олиб чиқувчи фаолиятнинг асосий йўналишлари ўз аксини топган.

Тадбир давомида таъкидланганидек, бугунги кунда соҳанинг Ўзбекистон ЯИМдаги улуши атиги 3 фоизни ташкил қилади - мамлакатдаги салоҳиятни инобатга оладиган бўлсак, бу жуда кичик кўрсаткич.

Иккинчи тақдимот хорижда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилди. У "Ипак йўли" реклама агентлигининг раҳбари Фарангиз Абдуллаева томонидан тақдим этилди. Келаси йилдан сони ва сифатини кенгайтириш режалаштирилаётган қатор тадбирлар мажмуи таклиф қилинди.

Давлат туризм раҳбарияти, шунингдек, ТИВ, Сенат, Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бир қатор бошқа идоралар вакиллари учрашув иштирокчиларини киритилган таклифларнинг ҳеч бири эътиборсиз қолмаслигига ишонтиришди ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишга чақиришди.
асосий, Ўзбекистон, компанияси, Иккинчи, ишонтиришди, соҳасини




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 517
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 0
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 11
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Бўлимлар