«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 03:29
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондаги фойдаланилмаётган иншоотларда янги корхоналар ташкил этилади

29 дек, 15:00 7 028 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондаги фойдаланилмаётган иншоотларда янги корхоналар ташкил этилади 2017-2018 йиллар мобайнида Ўзбекистондаги фойдаланилмаётган бино ва иншоотларда 4400 дан ортиқ ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилади. Бу ҳақда Республика Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.

Иқтисодиётнинг реал секторидаги корхоналар тузилмасини қайта ташкил этиш ва молиявий соғломлаштириш мўлжалланган 2017-2018 йиллардаги чора-тадбирлар дастурида зарар келтириб ишлаётган, фаолият юритмаётган қувватларни қайта молиялаштириш, шунингдек, бўш ётган ва қурилиши тугалланмаган иншоотларда 4,4 мингдан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналарини барпо қилиш кўзда тутилган.

2016 йили камрентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни молиявий соғломлаштириш дастури натижасида 99 субъектда ер майдонини оптималлаштириш, фойдаланилмаётган қувватларни консервациялаш ўтказилган. Банк қарздорлиги реструктуризация қилиниб, ишлаб чиқаришни модернизация ва технологик янгилаш жараёнлари ўтказилган.

Бунинг натижасида 2015 йилда зарар кўриб ишлаган ушбу корхоналар 2016 йил январь-сентябрь ойларида 54 миллиард сўм фойда кўрди. Матбуот анжуманида маълум қилинганидек, 2017 йилда машинасозлик, электротехника, қурилиш, оғир саноат, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол молларини ишлаб чиқариш соҳаларида ишлар давом эттирилади.

2016 йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида корхоналар томонидан 28 мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил этилган, 2 триллион 740 миллиард сўмдан ортиқ маблағдаги маҳсулотлар ишлаб чиқилган, хизмат кўрсатилган.
ҳақда, қишлоқ, мингдан, қайта, корхоналарини, субъектда




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 528
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар