«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 06:00
ЎЗO‘Z

Тошкентда ҳар йилги “шакар саросимаси” бошланди

17 апр, 00:41 7 874 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда ҳар йилги “шакар саросимаси” бошланди Тошкент шаҳри аҳолиси шакарнинг қимматлашишидан хавотирланиб, уни кўпроқ миқдорда ғамлашга тушиб кетишди. Бунинг оқибатида баъзи дўконлар олдида навбатлар юзага келмоқда.

“Жамоатчилик назорати” гуруҳи иштирокчиларининг ёзишича, бу маҳсулотнинг нархи ошгани кузатилмоқда – “Авиасозлар” (собиқ Кадишев бозори) бозорида унинг бир килограмми 3900 сўмдан сотилмоқда. Ваҳоланки, бундан бир неча кун аввал бир килограмм шакар 2900 сўмдан сотилган эди.

Ҳар йили баҳор мавсумида юртимизда истеъмолчилар орасида шакар саросимаси авж олиши одат тусига айланиб қолди. Ўтган йили “оқ қум”нинг сунъий равишда яратилган тақчиллиги мисли кўрилмаган ўлчамларга етди – унинг нархи 2 баробарга қимматлаб, Тошкентнинг йирик супермаркетларида унинг нархи аввалгидек арзон ҳолда сақланган ҳолда киши бошига 2 кг дан кўп бўлмаган миқдорда сотилган эди.

Ўзбекистон Давлат рақобатчилик қўмитаси бу ҳолат юзасидан тафтиш ўтказиб, олибсотарларга қарши чора кўришга ваъда берган эди. Қўмита томонидан чоп этилган баёнотда шакар сотиб олиш билан боғлиқ саросимасига “бу маҳсулотга, шу жумладан, бозор иштирокчилари – улгуржи воситачилар орасида ҳам, чакана савдо нуқталарида ҳам тил бириктириш йўли билан “сунъий тақчилликни” юзага келтиришга қаратилган оддий олибсотарлик фаолияти” сабаб бўлгани айтилган эди.

Аҳоли орасида Ўзбекистонда шакар “тақчиллиги”га мамлакатдаги шакар заводларидан бирининг ёпилиши сабаб бўлгани ҳақида миш-миш тарқалмоқда. Ҳозирда юртимизда иккита шакар заводи – “Хоразм шакар” ва ўтган йилда очилган “Ангрен шакар” заводлари фаолият юритмоқда. Бу заводларнинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати минг тонна шакарни ташкил қилади.

Манба: www.kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда туғилиш ва никоҳлар сони камайди 18 мая, 17:00 121
  • “Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 18 мая, 13:58 193
  • Ўзбекистонда бир йилда 22 та эрта турмуш ҳолатлари аниқланди 14 мая, 08:12 58
  • Ҳафтанинг биринчи ярмида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво кутилмоқда 13 мая, 13:23 103
  • Январ-март ойларида Ўзбекистонга қанча хорижлик сайёҳлар келди? 12 мая, 14:48 76
  • “Ўзгидромет” 13 май куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди 12 мая, 10:34 117
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 48
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 50
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 146
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 20
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 167
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 40
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 51
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 83
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 156
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 196
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 73
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 100
  • Бўлимлар