«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 17:09
ЎЗO‘Z

Ҳудудларда давлат органлари раҳбарлари учун турар жойлар қурилади

26 дек, 16:19 7 478 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳудудларда давлат органлари раҳбарлари учун турар жойлар қурилади Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун хизмат турар жойларини қуриш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Мазкур ҳужжатга кўра, турар жойлар 2017−2018 йилларда қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича қурилиши белгиланган.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, шунингдек давлат органларининг ҳудудий (вилоят) бўлинмалари раҳбарлари учун 0,06 га участкага эга бир қаватли беш хонали уйлар, туман (шаҳар) ҳокимиятлари ҳамда давлат органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари учун эса икки қаватли 0,04 га участкага эга ҳовлили бирлаштирилган уйлар қурилиши белгиланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жами бўлиб 1682 та турар жой (жумладан, 210 та вилоят раҳбарлари даражасида) қурилишига 312,4 млрд сўм ажратилади.

Қурилишлар маҳаллий бюджетлар (жойлардаги ижро органлари раҳбарлари учун), давлат бюджети (МХХнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун) ҳамда ИИВ, Адлия вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ ва Бош прокуратуранинг шахсий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
вазирлиги, эга, бюджетлар, туман, ҳудудий, бўлинмалари




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 532
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 1
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 49
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 63
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бўлимлар