«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:30
ЎЗO‘Z

Омбудсманнинг янгиланган расмий сайти, виртуал қабулхонаси ва «Ишонч телефони» тақдимоти ўтказилди

24 дек, 16:07 9 621 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Омбудсманнинг янгиланган расмий сайти, виртуал қабулхонаси ва «Ишонч телефони» тақдимоти ўтказилди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг янгиланган расмий веб сайти (www.ombudsman.uz) ва унинг виртуал қабулхонаси, шунингдек, «Ишонч телефони»нинг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Интернет-сайт замонавий ривожланган ахборот-коммуникация соҳасидаги барча тенденцияларни ўз ичига олган. Жумладан, у ўзида Омбудсманнинг виртуал қабулхонаси, тўғридан-тўғри мулоқот ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинларини амалга оширишга оид саволларга жавобларни қамраб олади. Виртуал қабулхона орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мурожаат қилиши мумкин.

Сайт орқали Омбудсманнинг фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти натижалари, қонунчиликни такомиллаштириш, ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фаолияти юзасидан мунтазам равишда ахборот бериб борилади.

Сайтда Омбудсман Котибияти ва Омбудсманнинг минтақавий вакилларининг манзиллари ва телефон рақамлари, фуқароларни қабул қилиш кунлари ва вақти тўғрисидаги маълумотлар жой эгаллаган. Сайт материалларидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида, шунингдек, кўриш имконияти чекланган фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

Янгиланган интернет-сайт ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ёрдамида тайёрланди.

Шунингдек, тадбир давомида Омбудсманнинг мурожаатларни қабул қилиш бўйича «Ишонч телефони» очилгани эълон қилинди. Ариза, шикоят ва таклифлар (0371) 200-10-96 ва қисқа 1096 (республика миқёсида бепул) телефон рақамлари орқали берилиши мумкин.
шахслар, нинг, тўғрисидаги, давомида, берилиши, фойдаланишлари




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 535
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар