«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:34
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчи асосий давлат бўлиши мумкин

24 дек, 09:35 7 635 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчи асосий давлат бўлиши мумкин Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчи етакчи давлат бўлиши мумкин, чунки Лотин Америкаси ва Африкадан келтирилувчи маҳсулот сифат бўйича анча орқада. Бу ҳақда Москвада Федерация кенгаши ва МДҲ ижроия қўмитаси вакиллари матбуот-анжуманида айтилди, деб хабар бермоқда "Kun.uz" нашри.

"Ўзбекистон ўз салоҳиятига кўра бизнинг бозорга мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчи ўнлаб давлатларнинг ўрнини босиши мумкин, шу билан бирга Африка ва Лотин Америкаси давлатлари маҳсулотларидан анча устунроқ бўлган маҳсулотларни. Бунинг учун имтиёзлар яратиш керак", деб айтди Федерация кенгашининг халқаро ишлар қўмитаси раиси Владимир Жабаров.

Унинг айтишича, Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар аъло сифатли бўлиб, Янгийўл тумани, Фарғона вилояти бу борада илғордир. "Биз улар билан алоқаларни йўлга қўя оламиз, бунинг учун катта салоҳият мавжуд. Улар бизнинг алоқаларга катта қизиқиш билдирмоқдалар", деб айтди Жабаров.

Сенаторнинг айтишича, Ўзбекистон 2017 йилда МДҲ давлатларига 1 млн тоннагача мева-сабзавот маҳсулотларини етказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

МДҲ иқтисодий ривожланиши амалий марказий бош директори Владимир Савченко Ўзбекистон шунингдек маиший техника етказиб берувчиси бўлиши мумкинлигини айтди.

"Улар фаол ривожланмоқдалар. Ўзбекистон бозорларимизга келмоқда. Ўзбекистонлик тадбиркорлар маиший техника етказиб бермоқда, бундан ташқари, улар дунё стандартларида қабул қилингандек, уларга хизмат кўрсатишни ҳам ўз зиммасига олмоқда", деб айтди Савченко.
мақсад, аъло, марказий, Америкаси, Африка, тумани




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 533
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • Бўлимлар