«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 09:45
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев ва Алан Дункан: минтақавий хавфсизлик масалалари ҳам кўрилди

16 дек, 22:16 7 014 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев ва Алан Дункан: минтақавий хавфсизлик масалалари ҳам кўрилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дунканни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этган қайғули кунларда Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдарлик билдиргани ва қўллаб-қувватлагани учун Британия ҳукуматига самимий миннатдорлик изҳор этди. Алан Дункан Самарқандга ташрифи чоғида Буюк Британия раҳбарияти номидан Биринчи Президентимиз қабрини зиёрат қилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиргани Ўзбекистонда юксак қадрланади.

Ўзбекистон Буюк Британияни жаҳон сиёсати ва иқтисодиётида муҳим ўрин тутадиган давлат, деб билади ва сиёсий, иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ушбу мамлакат билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил давом эттириш, халқаро майдонда, жумладан, минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратади.

Алан Дункан, ўз навбатида, Шавкат Мирзиёевни Президент сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан муборакбод этди. Буюк Британия давлатимиз раҳбари бошлаган ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаши ва Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти билан Ўзбекистон – Британия ўртасидаги серқирра ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигининг барча йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Суҳбат чоғида бугунги кунда улкан имкониятлар мавжуд бўлган савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштириш янада муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Айни пайтда Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида Буюк Британия капитали иштирокида тузилган 544 корхона фаолият юритмоқда.

Жорий йил 17 ноябрь куни Британиянинг 30 дан ортиқ компанияси вакиллари иштирокидаги Ўзбекистон – Буюк Британия савдо ва саноат кенгашининг 23-мажлиси самарали ўтди. Унинг якунлари мамлакатимизда барча жабҳаларда ҳаётга татбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, сўнгги йилларда бизнес муҳитни яхшилаш ва хусусий тадбиркорлик ролини кенгайтиришга қаратилган қарорлар самарасида ушбу мамлакат етакчи компанияларининг жадал ривожланиб бораётган Ўзбекистон бозорига қизиқиши ортаётганидан далолат беради.

Томонлар маданий-гуманитар ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини, жумладан, Халқаро Вестминстер университети, Кембриж университети иштирокидаги Юқори технологиялар маркази ҳамда Британия кенгаши ваколатхонасининг мамлакатимиздаги фаолиятини юқори баҳоладилар. Ўзбекистонда, айниқса, ёшлар ўртасида инглиз тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётгани инобатга олиниб, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.

Суҳбатда Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигига доир бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.
ўзаро, корхона, бораётган, Республикаси, Ўзбекистоннинг, билдиргани




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 513
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 0
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 1
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 0
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 0
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 3
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 80
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 51
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 79
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 38
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 64
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 64
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 97
  • Бўлимлар