«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 15:03
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ўзига юклатилган вазифани мутлақо уддаламаяпти

15 дек, 11:55 11 716 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ўзига юклатилган вазифани мутлақо уддаламаяпти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида амалдаги кадрлар тизими фаолиятига танқидий баҳо бера туриб, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ўзига юклатилган вазифани мутлақо уддаламаётганини таъкидлаб ўтди.

"Шу ўринда айтиш керакки, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ўзига юклатилган вазифани мутлақо уддаламаяпти, десак, тўғри бўлади. Шунинг учун ушбу академияни ҳам, унинг иш услубини ҳам тубдан ўзгартириш ва раҳбар кадрларини қайта кўриб чиқиш лозим", деди президент.

У айни вақтда маҳаллий ҳокимликларнинг вазифа ва ваколатларини ҳам такомиллаштириш талаби юзага келганини таъкидлаган.

"Ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш, қонунлар ижросини таъминлаш, жойлардаги давлат бошқаруви органлари фаолиятини самарали мувофиқлаштириш борасидаги ролини ҳисобга олиб, бугунги кунда маҳаллий ҳокимликларга қўшимча ваколатлар бериш борасида тегишли таклифлар тайёрланмоқда", деди Ўзбекистон президенти.

Маълумот учун, ушбу академия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 августдаги 4745-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан давлат бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан яхшилаш мақсадида фаолият олиб бормоқда.

Академияда 8 та кафедра фаолият мавжуд.
тубдан, академия, талаби, президент, келганини, Президентининг




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 517
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 0
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 11
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Бўлимлар