«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 11:08
ЎЗO‘Z

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида 15та масала кўриб чиқилди

14 дек, 01:50 7 568 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида 15та масала кўриб чиқилди 2016 йилнинг 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси очилди. Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлис давомида сенаторлар 2017 йилги бандлик дастурини ва 2017 йилги давлат бюджетини тасдиқлашди.

Бундан ташқари, сенаторлар шу куни бир қатор қонунларни, жумладан, “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқишди.

Шунингдек, сенаторлар ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш, жаҳон миқёсида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, вилоят ҳудудларига чет эл инвестициялари ва замонавий технологияларни жалб қилиш, туризмни ривожлантириш, мамлакатнинг халқаро имижини мустаҳкамлаш, шунингдек, ушбу соҳалардаги парламент назоратини кучайтириш мақсадида Сенат раисининг биринчи ўринбосари лавозимини жорий этиш ҳақида қарор қабул қилган ва бу лавозимга Содиқ Сафоев сайланган.

Шундан кейин сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий қонунга, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги ва “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, саноат хавфсизлиги ва радиациявий хавфсизлик соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижроси тўғрисида “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси бошлиғи Б.Гулямовга юборилган парламент сўровига берилган жавобни кўриб чиқдилар ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х.Мирзахидовга “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этишга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши тўғрисида парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилишди.

Сўнгра сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчисини лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиққан.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сенат ялпи мажлиси давомида демократик янгиланишларни, бозор ислоҳотларини босқичма-босқич чуқурлаштиришга, давлат бошқаруви соҳасида парламент ҳамда жамоат назоратини кучайтиришга қаратилган 15та масала, шу жумладан, 5 та қонун кўриб чиқилди. Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида қабул қилинган қарорлар фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли кафолатларини таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини янада ошириш, мамлакатда барқарорлик ҳамда фаровонликни мустаҳкамлаш учун муҳим омил бўлиши таъкидланди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади.
мувофиқ, лавозимини, Гулямовга, бюджет, кучайтириш, янада




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 531
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 0
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 0
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Бўлимлар