«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 00:21
ЎЗO‘Z

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Душанбега илк парвозни амалга оширди

01 дек, 00:07 6 739 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Душанбега илк парвозни амалга оширди «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига илк парвозни амалга оширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

«30 ноябрь куни Тошкент – Душанбе – Тошкент йўналиши бўйича “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси чартер рейсни амалга оширди», — дейилган хабарда.

Бундан олдинроқ Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида авиақатновларни тиклаш бўйича келишув имзолангани тўғрисида хабар берилган эди.

Тожикистон авиация муассасаси раҳбари Юсуф Раҳмон «мазкур базавий ҳужжат асосида ҳукуматлараро келишув имзоланиши ва авиақатновлар тикланишини» айтган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Давлат инспекциясининг раҳбар ўринбосари Олег Лим Ўзбекистон ва Тожикистон авиараҳбариятлари ўртасида муаммолар йўқлигини, авиаташувчилар рейсларни амалга оширишга киришишлари учун асосий ҳуқуқий база тайёрланганини билдириб ўтган.

У шунингдек, қарор қабул қилинишида Тожикистон томонининг ролини ҳам қайд этиб ўтди.

«Айнан Тожикистон авиараҳбарияти туфайли биз бугун мана шундай ўзаро манфаатли қарорга келдик. Ўзбекистон томони январдан Душанбега парвозларни амалга оширишга тайёр», — дея Лимнинг сўзларини келтирган РИА Новости агентлиги.

Агентликнинг маълум қилишича, 2017 йилнинг январидан бошлаб Душанбе-Тошкент-Душанбе авиарейси ҳафтада икки марта «Сомон-Эйр» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.

Икки мамлакат ўртасидаги авиақатнов 1992 йилда Тожикистонда фуқаролар уруши бошланганидан сўнг тўхтаб қолганди.
ролини, Лим, эди, январидан, хабар, авиакомпанияси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда 20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди 19 мая, 16:26 106
  • Ўзбекистонда туғилиш ва никоҳлар сони камайди 18 мая, 17:00 141
  • “Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 18 мая, 13:58 203
  • Ўзбекистонда бир йилда 22 та эрта турмуш ҳолатлари аниқланди 14 мая, 08:12 58
  • Ҳафтанинг биринчи ярмида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво кутилмоқда 13 мая, 13:23 103
  • Январ-март ойларида Ўзбекистонга қанча хорижлик сайёҳлар келди? 12 мая, 14:48 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 4
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 2
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 28
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 32
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 16
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 246
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 72
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 83
  • Суперлига. “Навбаҳор” “Нефтчи”ни мағлуб этди, “ОКМК” эса “Сўғдиёна”дан устун келди 19 мая, 21:22 80
  • Минимал экспорт нархлари эътирозларга сабаб бўлмоқда 19 мая, 21:04 106
  • Хитой нега Россияни қўлламоқчи эмас? Таҳлилчилар – Путиннинг Пекинга ташрифи ҳақида 19 мая, 20:23 269
  • Усик ва Фьюри натижалар эълон қилинишидан олдин нималар ҳақида суҳбатлашган эди? 19 мая, 19:57 150
  • Бўлимлар