«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 03:48
ЎЗO‘Z

Сайлов куни Тошкентда жамоат транспорти бепул. «Тошшаҳартрансхизмат» эса бундан бехабар

30 ноя, 13:37 7 977 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сайлов куни Тошкентда жамоат транспорти бепул. «Тошшаҳартрансхизмат» эса бундан бехабар Ўзбекистон Президенти сайлови куни, яъни, 4 декабрь санасида Тошкент метрополитенидан ва бошқа турдаги жамоат транспортидан фойдаланиш барча йўловчилар учун бепул бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.

«Жорий йилнинг 4 декабрь куни мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта аҳамият касб этувчи санадир. Шу куни давлатимиз Конституциясига кўра, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган барча фуқаролар Ўзбекистон Республикаси президенти сайловларида иштирок этадилар, ўзлари маъқул деб билган номзод учун овоз берадилар.

Тошкент шаҳрида сайловларнинг юқори ташкилий даражада ўтказилиши, сайловчилар ҳамда тадбир ташкилотчиларига янада қулайликлар яратиш мақсадида 4 декабрь куни Тошкент шаҳридаги барча йўналишлар бўйича қатновчи автобуслар ҳамда метро қатнови соат 05:00дан бошланиши ва кун давомида йўловчиларга бепул хизмат кўрсатишини маълум қиламиз.

Барчани ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, юрт келажаги учун овоз беришга чақирамиз!» , — дейилган хабар матнида.

Айни вақтда метрода ва автобусларда йўловчиларга 4 декабрь куни жамоат транспортлари бепул бўлиши ҳақида маълум қилинмоқда.

«Кун.uz» таҳририяти бу маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ходими билан боғланганида, ташкилотда бундай маълумот йўқлиги билдирилди.

Айни вақтда ташкилот сайтида ҳам бу ҳақда хабар берилмаган.
билан, берадилар, Айни, бошқа, матбуот, кўрсатишини




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 528
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар