«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 03:15
ЎЗO‘Z

Энди хорижга 10 минг доллар миқдорида нақд пул олиб чиқиш мумкин (батафсил)

30 ноя, 09:11 9 414 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди хорижга 10 минг доллар миқдорида нақд пул олиб чиқиш мумкин (батафсил) Ўзбекистонда 2017 йилдан бошлаб ички валюта бозорини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолияти учун шарт-шароитларни яхшилашга қаратилган валюта сиёсатини кенг миқёсда эркинлаштириш кутилмоқда. Ушбу ўзгаришларини ўзида ифода этган «Валюта сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида«ги Президент қарори лойиҳаси муҳокама учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилди.

Унда кўрсатилишича, Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахслар ўртасида банк ўтказмалари, почта ўтказмалари ёки тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда хорижий валюта маблағларини ўтказишга рухсат берилади;

Якка тартибдаги тадбиркорларга юридик шахс ташкил этмасдан ўз банк ҳисоблари орқали импорт маҳсулотлари ва хизматлари учун тўловларни амалга оширишга ижозат берилади;

Экспортёр ва импортёрлар улар томонидан имзоланган ташқи савдо шартномалари бўйича тўлов шаклини валюта назорати қонунчилиги доирасида ўз хоҳишига кўра эркин танлайди;

ҳукумат қарорлари билан ўрнатилган истисноли ҳоллардан ташқари, 10 минг АҚШ доллари эквивалентига тенг миқдоргача бўлган нақд пулдаги хорижий валютани республикадан олиб чиқиб кетиш ҳеч қандай чекловларсиз амалга оширилади. Бунда 2000 АҚШ доллари эквивалентигача миқдорда бўлган нақд пулдаги хорижий валютани Ўзбекистондан олиб чиқиш ва Ўзбекистонга олиб киришда мажбурий декларация қилинмайди;

тижорий банклар ва Марказий банкларнинг нақд пулдаги хорижий валютани Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетишга ижозат бериши амалиёти бекор қилинади;

Ўзбекистон норезидентлари (юридик ва жисмоний шахслар) қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон банкларида ҳисоб очиш ва маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқига эга.
Экспортёр, ги, устувор, Ягона, бўйича, Валюта




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 528
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар