«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 21:53
ЎЗO‘Z

Тошкентда «Тошкент Сити» бизнес маркази қурилади

25 ноя, 18:15 9 478 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда «Тошкент Сити» бизнес маркази қурилади Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашди. Номзоднинг учрашувдаги нутқи тўлиқ ҳолда «Тошкент оқшоми» газетасида чоп этилган. Бу ҳақда Kun.uz нашри ёзмоқда.

Шавкат Мирзиёев шаҳарни ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқилганини, унда асосий эътибор янги иш ўринлари яратиш ҳамда транспорт, уй-жой ва бизнес инфраструктурасини ривожлантиришга қаратилишини маълум қилди.

Хусусан, 2017 йилда пойтахтнинг марказий туманларидан бирида 70 гектар майдонга тадбиркор ва банклар томонидан 1 миллиард доллар маблағ ажратиладиган «Тошкент Сити» бизнес маркази қурилиши бошланади.

«Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмидаги Зарқайнар маҳалласи кўчаларида дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларидаги каби, хусусий тадбиркорларнинг фаолияти ва миллий меъморчилик намуналари асосида “Эски Тошкент” номли тарихий-маданий ва дам олиш марказини ташкил этамиз.

Бу, бир томондан, шу ҳудудда яшайдиган аҳоли учун ўз бизнесини ташкил қилишга ва янги иш ўринларини яратишга имкон беради. Иккинчи томондан, чет эллик меҳмонлар орасида бизнинг анъана ва урф-одатларимизни тарғиб этишга хизмат қилади.

Ушбу марказдаги объектларнинг қурилиши хусусий тадбиркорлар томонидан Миллий банкнинг имтиёзли кредитларини жалб қилган ҳолда молиялаштирилади.

Шунингдек, 2017 йилда биз тадбиркорлар ва тижорат банкларининг жами 1 миллиард долларгача бўлган маблағлари ҳисобига “Ўқчи Олмазор” массивида умумий майдони 70 гектар бўлган “Тошкент Сити” ишбилармонлик ҳудудини босқичма-босқич қурилишини бошлаймиз», деган Шавкат Мирзиёев.
этилган, маҳалласи, сайловчилари, ҳақда, қилади, анъана




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 118
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 538
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 0
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 27
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Бўлимлар