«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 10:44
ЎЗO‘Z

UzInfocom марказига янги раҳбар тайинланди

08 ноя, 11:52 7 166 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
UzInfocom марказига янги раҳбар тайинланди Ахборот технологиялари коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таркибидаги Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказига (UzInfocom) Ҳусан Исаев раҳбар этиб тайинланди. Марказ блогида хабар қилинишича, 7 ноябрь куни ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Хуршид Мирзоҳидов жамоага янги директорни таништирган.

Ҳусан Исаев (1972 йил туғилган) 2014 йил мартидан «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

У Тошкент алоқа электротехника институтини (2000 йил) телекоммуникация, Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси Олий бизнес мактабини менежмент йўналишида (2006 йил) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда электромеханик лавозимида бошлаган. Турли йилларда «Ўзбектелеком» компаниясида бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ёрдамчиси, бош вазир ўринбосари ёрдамчиси, ЎзААА лицензиялаш ва стандартлаштириш бўлими бошлиғи ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар давлат қўмитаси лицензиялаш ва лицензион шартномалар ижросини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

У UzInfocom марказига 2015 йилнинг мартидан буён раҳбарлик қилиб келган Ғайратхўжа Сайдалиев ўрнини эгаллади.
ЎзААА, келаётган, туғилган, йўналишида, вазирлиги, қилиш




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 139
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 543
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 136
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 122
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 2
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди 05 мая, 09:51 8
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 42
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 409
  • Бўлимлар