«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 16:51
ЎЗO‘Z

9-синф қизи И.Каримовни хотирлаб кўргазма ташкил этди

26 окт, 12:36 8 338 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
9-синф қизи И.Каримовни хотирлаб кўргазма ташкил этди Наманган вилояти ўлкашунослик музейида ёш ҳунарманд-кулол Маржона Абдуллажонованинг илк шахсий кўргазмаси ташкил этилди. У «Ислом бобомни хотирлаб» деб номланган.

Маржона Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Қизилёзи қишлоғидаги 36-умумтаълим мактабининг 9-синфида таҳсил олади.Ёш истеъдод соҳибаси Маржона Абдуллажонованинг бадиий кулоллик ишлари жорий йилда Чехияда бўлиб ўтган халқаро болалар ижодиёти фестивалида дунёнинг турли мамлакатларидан тақдим этилган 25 мингдан зиёд ижод намуналари орасида юқори баҳоланиб, фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.

Кўргазмада Маржонанинг юздан зиёд ижодий намуналари намойиш этилди. Унинг “Мустаҳкам оила”, “Қамчиқ туннели”, “Кексалар гурунги” деб номланган бадиий композицияли сопол асарлари, миллий ҳайкалчалар, кўзача-ю идишлари мухлису мутахассислар эътиборини тортмоқда.

– Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб ишлаган буюмларимни Ўзбекистонимизнинг барча ёшларини менинг фарзандларим, деб алқаган ва бутун умрини ёш авлод камолоти учун шароит яратишга бағишлаган Биринчи Президентимиз Ислом Каримовга совға қилишни ният қилган эдим, – дейди Маржона. – Афсуски, бу орзуим армонга айланди. Бироқ Ислом бобомиз бизнинг қалбимизда мангу яшайди. Уларнинг порлоқ хотиралари ҳурмати Биринчи Президентимиз орзу қилганидек Ўзбекистоннинг буюк келажаги йўлида сидқидилдан ўқиймиз ва меҳнат қиламиз.

Манба: Diydoraziz.uz
Янгиқўрғон, келажаги, илк, турли, оила, армонга




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 536
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 135
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 7
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 16
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 36
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 49
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 89
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 126
  • Бўлимлар