«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 23:27
ЎЗO‘Z

Эксперт фикри: бензин нархини ошириб нимага эришилди?

24 окт, 15:24 8 567 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эксперт фикри: бензин нархини ошириб нимага эришилди? 23 октябрдан бошлаб бензин нархи 31 — 35 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик. Sputnik мухбири соҳа экспертларидан бири билан мулоқотда бўлди.
Мутахассис айтишига қараганда ҳукуматнинг бундай қарор қабул қилишига нархлар кескин ўсиши деб эмас, бензин танқислиги муаммосини ҳал қилиш томонига қўйилган қадам деб қараш керак. «Ҳозир кўпчиллик бензин нархи 35%га ўсгани ҳақида гапираяпти. Лекин бу ерда асосийси нарх ошиши эмас, бензин нархини Тошкентда ва бошқа вилоятларда бир хил қилиш. Ахир узоқ вақт давомида Тошкентда, бензин давлат томонидан дотация қилиб ўз таннархидан арзон «ижтимоий бензин» сотилаётган эди. Бу ҳолат турли олиб-сотар учун бензинни 2075 сўмдан сотиб олиб вилоятларда 3-5 мингдан сотиши учун имконият яратар эди. Натажада Тошкентда бензин тақчил, вилоятларда эса — қиммат эди» — дейди эксперт.

Ушбу қарорнинг асосийс мақсади, республика ҳудудидаги барча АЁҚШларда бензин нархини тенглаштириш. Олдин вилоятларда тижорат нархда бензин сотаётган АЁҚШлар ҳам фаолият юритаётган эди. Улар бензин нархини жуда қиммат сотиш ҳоллари ҳам учраб турарди. Энди бўлса Тошкентда сотилаётган «ижтимоий бензин» бекор қилинди, тижорат нархда сотилаётган бензиннинг эса — нархи тушди. «Бозордан арзон нархда сотилаётган «ижтимоий бензин»нинг йўқ қилиниши олиб-сотарлар фаолиятига чек қўяди ва биринчи навбатда вилоятларда бензин тижорат нархини туширади. Бундай тизим, албатта, доимий равишда барча ҳудудлар етарли миқдорда бензин билан таъминланган ҳолда яхши натижа беради. Иккинчидан ушбу чора давлат бюджетидан «ижтимоий бензин» учун тўланаётган улкан харажатни олиб ташлайди. Ушбу маблағ бундан буён йўлларни таъмирлашга ишлатилиши мумкин»,- деб ҳисоблайди эксперт.

Энди нима бўлади? Мутахассиснинг фикрига кўра бензин нархи ошиши туфайли ҳали газ ўрнатмаган такси автомобиллари ёппасига газ ўрнатишга ўтиши ҳам мумкин. Янги газ-баллон тизими нархи 1,8 млн сўм туради. Иккинчидан, такси хизматлари бозорини арзон ва ноқонуний таксичилар тарк эта бошлайди. Натижада харидорлар учун такси хизматлари нархи бироз ошади. Транспорт харажатлари нархи ошиши туфайли алоҳида маҳсулот ва хизматлар нархи ҳам ошиши мумкин.

Манба: Diydoraziz.uz
ошириб, нархлар, таъмирлашга, узоқ, ҳақида, дотация




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 517
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 143
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 0
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 1
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 27
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 171
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 141
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 254
  • Бўлимлар