«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 08:10
ЎЗO‘Z

Ортиқча бензин олганларга қарши чора кўрилади

21 окт, 18:57 7 348 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ортиқча бензин олганларга қарши чора кўрилади Айни кунларда мамлакатимизда ёқилғи етишмовчилиги кузатилаётганлиги сир эмас. Бу ҳолат бир неча ойдан буён давом этаётгани эса кўпчилик ҳайдовчиларга ноқулайликлар туғдирмоқда. Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳридаги баъзи ёқилғи қуйиш шаҳобчалари ўз фаолиятини тўхтатишга ҳам мажбур бўлган. Бу ҳақда Sof.uz ёзмоқда.

“Ўзнефтмаҳсулот” АК ҳайдовчилардан турли гап-сўзлар ва шов-шувларга ишонмасликка чақирмоқда. Бу борада “Хавотирга ўрин йўқ”, дейилади компания хабарида.

“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компаниясига бу борадаги мурожаатларнинг сони кўпайиб кетганлиги боис компания расмий сайтида айни ҳолатга расман изоҳ бериб ўтди. Хабарда келтирилишича, аслида бензин танқислиги компания фаолиятига боғлиқ бўлмаган сабаблар орқали амалга ошмоқда.

Биринчидан, баъзи ҳайдовчилар меъёридан ортиқ миқдорда бензин олишмоқда. Айрим ҳайдовчилар буни ўзлари учун ғамлаб қўяётган бўлсалар, яна айрим кимсалар эса даромад олиш мақсадида ортиқча бензин сотиб олмоқда.

Иккинчидан, мамлакатимиз бўйлаб автомобиллар сонининг ортиши ҳам ёқилғи танқислиги юзага келишига сабаб бўлаётган омиллардан биридир.

Алоҳида таъкидлаш зарурки, турли мақсадларда ортиқча миқдорда бензин ғамлаб қўйиш ҳолатларига қарши “Ўзнефтмаҳсулот” АК “Ўздавнефтгазинспекция” ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бирга зарурий чора-тадбирларни амалга оширишни мўлжалламоқда.
шувларга, эмас, бирга, бўлсалар, ошмоқда, Тошкент




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 513
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 2
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 80
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 50
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 79
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 37
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 63
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 64
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 97
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 88
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 85
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 218
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 42
  • Бўлимлар