«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 07:20
ЎЗO‘Z

"Миллий тикланиш" партияси Ўзбекистон Президенти лавозимига Сарвар Отамуродов номзодини тақдим қилди

16 сен, 12:55 15 464 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Миллий тикланиш" партияси Ўзбекистон Президенти лавозимига Сарвар Отамуродов номзодини тақдим қилди "Миллий тикланиш" Демократик партияси Ўзбекистон Президенти лавозимига Сарвар Отамуродов номзодини илгари сурмоқда. Бу ҳақида МСК ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.

"Миллий тикланиш" ЎДП Марказий Кенгашининг еттинчи пленумида шунга доир қарор қабул қилинди. Партия Пленумининг мажлисида "Миллий тикланиш" Ўзбекистон Президенти лавозимига Сарвар Отамуродов номзодини тақдим қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти сайловлари 2016 йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтади. Сарвар Садуллаевич Отамуратов 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати - ўзбек. Маълумоти - олий. 1995 йилда Тошкент давлат университетини (ҳозирда Ўзбекистон Миллий университети) аъло баҳоларга тамомлаган. 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, 2003 йилда эса - Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Ижтимоий фанлар номзоди. "Миллий тикланиш" Ўзбекистон Демократик партияси (ЎДП) Марказий Кенгаши раиси.

2000 йилда у "Ижтимоий фаол ёшларнинг миллий онги ва унинг Мустақил Ўзбекистон шароитида шаклланиши" (ижтимоий таҳлил) мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган.

1995-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг валюта-иқтисодий бош бошқармаси бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари ва Бош бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 2006-2010 йилларда суғурта компанияларида ишлаган.

2010-2014 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раис ўринбосари. 2015 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикер ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатади, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари бўйича Қўмита аъзоси.

Сарвар Отамуродов бир қатор илмий монографиялар ва 50дан ортиқ илмий мақолалар муаллифидир. Оилали. Икки фарзанднинг отаси.
Отамуродов, 50дан, Демократик, шунга, 1973, 2014




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 289
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 209
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 0
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 186
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 36
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 73
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 111
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 52
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 329
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Бўлимлар