«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 12:43
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонликлар Ислом Каримов номини абадийлаштириш масаласини муҳокама қилмоқда

06 сен, 11:07 8 974 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонликлар Ислом Каримов номини абадийлаштириш масаласини муҳокама қилмоқда Ўзбекистоннинг қайси жойларига республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов номи берилиши шу кунларда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан фаол равишда муҳокама этилмоқда.

Ҳукумат қарорига кўра, Олий Мажлиснинг юқори ва қуйи палаталари аъзоларидан ташкил топган махсус комиссия 2 сентябрдан бошлаб бир ой давомида Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон биринчи президенти номини абадийлаштириш бўйича таклифлар киритиши керак.

Ушбу таклифлар аҳоли, ташкилот ва муассасалар, таълим масканлари ва кенг жамоатчилик фикрини ҳисобга олиши шарт.

Sputnik мухбири Тошкент кўчаларида бўлиб, ушбу борада аҳолининг фикри билан яқиндан танишди. Тошкентликларнинг аксарияти Ислом Каримов номини “Тошкент” ёки “Самарқанд” халқаро аэропортига бериш тарафдори. Дунёда бундай мисоллар жуда кўп, масалан АҚШдаги Кеннеди аэропорти ёки Туркиядаги Отатурк аэропорти.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ислом Каримов номини президент вафоти арафасида очилган Ўзбекистондаги биринчи ёйсимон кўприкка, Тошкент халқаро аэропортига ёки Тошкент шаҳридаги метро бекатларидан бирига бериш фикрларини билдирмоқда.

Тошкент марказий кўчаларидан ёки боғларидан бирини Ислом Каримов номи билан аташ вариантлари ҳам билдирилган.

Шу билан бир вақтда, ўзбекистонликларнинг кўпчилиги пойтахт марказида Ислом Каримовга бағишланган ёдорглик ва музейдан ташкил топган хотира мажмуаси қуришни таклиф қилишмоқда.

Ўзбекистон ёшлари Каримов номини Тошкент ОТМ ва стадионларидан бирига бериш фикрини билдирмоқда. Бир гуруҳ ташаббускорлар эса президент эрталаб ишхонага кечқурун эса шаҳар ташқарисидаги қароргоҳига доимо ўтиб турган бир неча кўчаларга Ислом Каримов номи беришни таклиф этган.
Islom Karimov




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 139
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 543
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 136
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 122
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 17
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 46
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 28
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 60
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 192
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 88
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 48
  • Бўлимлар