«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 12:29
ЎЗO‘Z

Илҳом Алиев: «Озарбайжонда Ислом Каримовни ҳақиқий дўст сифатида билишади»

03 сен, 13:59 8 374 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Илҳом Алиев: «Озарбайжонда Ислом Каримовни ҳақиқий дўст сифатида билишади» Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошевга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Озарбайжон раҳбари сайтига асосланиб "Газета.uz" хабар бермоқда.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти, атоқли давлат ва ижтимоий-сиёсий арбоб Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти тўғрисидаги хабарни чуқур қайғу билан қарши олдим.

Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президенти сифатида тарихга кирди. Давлат мустақиллиги ва мамлакат суверенитетининг шаклланиши, ривожланиши ва мустаҳкамланиши, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги эришилган муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқининг жаҳон ҳамжамиятига интеграцияси унинг номи билан боғланади", — дейилади мурожаатда.

Илҳом Алиевнинг қайд этишича, Озарбайжонда мустақиллик йилларида кўптомонлама озарбайжон-ўзбек давлатлараро муносабатларининг шаклланиши ва ривожланишига улкан ҳиссасини қўшган Ислом Каримовни ҳақиқий дўст сифатида билади ва чуқур ҳурмат қилади.

«Ушбу қайғули соатларда оғир ва ўрнини қоплаб бўлмас йўқотиш муносабати билан Озарбайжон халқи ва ўз номимдан Сизга, Ислом Каримовнинг қариндошлари ва яқинлари, қардош Ўзбекистон халқига ҳамдардлик изҳор этаман. Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда доим сақланиб қолади», — дейилади ҳамдардлик мактубида.
Islom Karimov




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 516
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 0
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 35
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 70
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 65
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 83
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 42
  • Бўлимлар