«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 03:20
ЎЗO‘Z

Нурсултон Назарбоев Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди

03 сен, 11:10 8 622 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нурсултон Назарбоев Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошевга Президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди. Бу ҳақдаги хабарнома Оқ Ўрданинг расмий сайтида чоп этилди, деб ёзмоқда "Дарё "нашри.

«Телеграммада Давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг вафоти ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилгани таъкидланади», — дейилади хабарномада.

«Қозоғистонликлар Ўзбекистоннинг биродар халқи билан бевақт ва тўлдириб бўлмас йўқотиш қайғусини бўлишади. Мен билан қарийб 30 йил мобайнида елкама-елка ишлаган дўстимни йўқотганимдан чуқур қайғудаман», — деб таъкидлади Назарбоев таъзияда.

Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятини ривожлантиришга, унинг жаҳон миқёсидаги нуфузини оширишга, жамият фаровонлигини оширишга ёрдам берган кенг миқёсли ўзгаришларнинг амалга оширилиши Ислом Каримов номи билан боғлиқлигини алоҳида қайд қилиб ўтди.

«У бутун ҳаётини ўз халқига садоқат билан хизмат қилишга бағишлади, у ҳар доим Қозоғистоннинг ишончли дўсти бўлди ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва қўшничилик ришталарини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди. Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотираси қалбимизда мангуга қолади», — дейилади телеграммада.

Сўзининг якунида Нурсултон Назарбоев Ислом Каримовнинг қариндошлари ва яқинларига, шунингдек, Ўзбекистон ҳукуматига ва халқига самимий ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзларини етказишни сўради.
Islom Karimov




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 528
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 134
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар