«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 21:36
ЎЗO‘Z

Лола Каримова-Тилляева: “Самимий ва чин дилдан чиққан тилаклар отамнинг шифо топишларида ёрдам бермоқда”

31 авг, 11:57 11 270 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лола Каримова-Тилляева: “Самимий ва чин дилдан чиққан тилаклар отамнинг шифо топишларида ёрдам бермоқда” Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали Президент Ислом Каримовнинг саломатлиги билан боғлиқ гап-сўзларга ойдинлик киритиб, одамлардан турли бўҳтонларга ишонмасликни илтимос қилган эди.

Бугун, 31 август куни Лола Каримова-Тилляева яна Ўзбекистон халқига юзланди. Ижтимоий тармоқдаги фойдаланувчилар орқали бутун Ўзбекистон аҳлини Ўзбекистон Республикаси Мутақиллигининг 25 йиллиги билан муборакбод этган Каримова-Тилляева одамларга миннатдорчилик билдирди, деб ёзмоқда "Qalampir.uz" нашри.

“Азиз юртдошлар, сизларни барчамиз учун қадрли айём – Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни билан чин кўнгилдан муборакбод этаман. Мен бизнинг бағрикенг, меҳнаткаш ва ниҳоятда иқтидорли халқимизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман. Саҳоватли она заминимизда ҳамиша тинчлик ва хотиржамлик барқарор бўлсин. Она Ватанимизда асрлар оша мавжуд бўлган бағрикенглик, турли миллат ва динлар вакиллари орасидаги ўзаро ҳурмат ва эҳтиромга асосланган муносабатлар ҳамиша сақланиб қолишига тилакдошман.

Азизлар, ушбу фурсатдан фойдаланиб, мен барчангизга Президентимизнинг тез шифо топишларини истаб билдирган самимий тилаклар ва эзгу ниятларингиз учун чин қалбимдан ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Бу бизлар учун жуда аҳамиятлидир. Ушбу ниҳоятда самимий ва чин дилдан чиққан тилаклар ва сўзлар отамнинг шифо топишларида ёрдам бермоқда, деб ишонаман. Сизларга катта раҳмат, азизлар”, деб ёзади Лола Каримова-Тилляева.

Дарҳақиқат, бугун кўча кўйда бўладими ёки ижтимоий тармоқлардами одамлар тилида фақат бир гап: Президентнинг тани соғ, боши омон бўлсин. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ёшларининг ёзиб қолдираётган тилаклари, Президент шаънига битилгани шеърларини ўқиган кишининг қалби ғурур ва ифтихорга тўлади. Президент Ислом Каримовнинг соғайиб, оёққа туришини кутаётган миллионлаб кексаю ёш саҳардан қўлини дуога очаркан, юртга тинчлик, юртбошига омонлик тиламоқда. Чин дилдан қилинган ниятлар эса албатта, ижобат бўлади!
Islom Karimov




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 139
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 544
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 136
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 122
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 0
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 0
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 1
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 5
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 4
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 21
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 125
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Бўлимлар