«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 10:18
ЎЗO‘Z

Тошкент – Андижон поезди қатнови йўлга қўйилди

29 авг, 14:00 8 095 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент – Андижон поезди қатнови йўлга қўйилди Мустақилликнинг йигирма беш йиллик байрами арафасида қурилиши якунланган Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли орқали 27 август куни йўловчи поезди Тошкентдан Андижонга йўл олди. Бу ҳақда "Даракчи" нашри хабар бермоқда.

Президентимиз Ислом Каримов 2013 йил 26 апрель куни халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ангрен – Поп йўналишида электрлаштирилган темир йўл қурилиши режалаштирилгани, 2016 йилда бу темир йўл қуриб битказилиши ва поезд қатнови йўлга қўйилишини таъкидлади.

Ана шу сўзларнинг исботи сифатида қисқа вақтда 123,1 километрлик Ангрен – Поп темир йўли ва унинг таркибида 19,2 километрлик Қамчиқ туннели қуриб битказилди.
2016 йил 22 июнь куни Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигининг йирик лойиҳаси ижроси бўлган Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли ҳамда Қамчиқ туннелининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин иштирок этди.

Бу билан мамлакатимизда яхлит, мустақил ва замонавий темир йўл тизими яратилди. Улкан стратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган мазкур лойиҳа мамлакатимизнинг коммуникация ва транспорт соҳасида эришган тараққиёти даражасини намоён этди.

Мазкур йўл Фарғона водийси вилоятларига поездда юк ва йўловчи ташиш имконини беради. Шу билан бирга, Хитой – Марказий Осиё – Европа янги халқаро транзит темир йўл коридорининг энг муҳим бўғини бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистоннинг чет давлатларга чиқиш ва экспорт имкониятини, юртимизнинг транзит ролини кенгайтириш борасидаги салоҳиятини кескин оширади.

...Поезд Ангрен, Поп, Қўқон ва Марғилон шаҳарларидан ўтиб, Андижон шаҳрига етиб келди. Бу ерда ҳозир бўлганлар меҳмонларни карнай-сурнай ва гуллар билан кутиб олди.

Андижон темир йўл вокзалида ушбу воқеа муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Ф.Дадахўжаев, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси О.Раматов, Наманган давлат университети профессори Т.Файзуллаев, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори С.Фозилжонова ва бошқалар Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли ва Қамчиқ туннелининг фойдаланишга топширилиши мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти янада тараққий этишига, халқимиз турмуш фаровонлиги бундан-да юксалиб, Ватанимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ортишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Зокиров сўзга чиқди.

Шу куни поезд Андижондан пойтахтимизга қайтиб келди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 387
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 209
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 22
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 9
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 19
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 84
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 462
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 101
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 158
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 134
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 225
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 85
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 518
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 146
  • Бўлимлар