«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 21:45
ЎЗO‘Z

Қарши-Бухоро трассасидаги кўприк ортиқча юкланишлардан бузилгани маълум қилинди

12 авг, 07:22 8 023 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қарши-Бухоро трассасидаги кўприк ортиқча юкланишлардан бузилгани маълум қилинди А-380 Қарши-Бухоро трассасининг 185-километридаги кўприк ортиқча юкланишлар ва эскириб қолган конструкция сабабли бузилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Республика йўл жамғармаси директори ўринбосари Шуҳрат Давлатёров маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.

Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин кўприкнинг 5 та устунидан бири ундан юк машинаси ўтаётганда қулаган. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаганди.

Давлатёровнинг айтишича, 1965 йилда қурилган кўприкдан фойдаланиш муддати 30 йилга, ўқ бўйича юкланишни кўтариши эса 10 тоннани кўтаришга мўлжалланган бўлган. Эскириб қолган кўприк ташқи юкланишларни кўтара олмаган.

"Ҳозирги кунда йўллар жаҳон стандартлари бўйича 50 йиллик фойдаланишга мўлжаллаб қурилмоқда. Ўзбекистонда ўқ бўйича юк кўтариши 13 тонна бўлган 341 км йўл ўтказилган. Бундан ташқари, Қўқон, Тошкент, Бўка, Гулистон, Каттақўрғон ва Бухорода 228 км айланма йўллар ўтказилган", деб маълумот берди Давлатёров.

"Бузилган кўприк маҳаллий корхоналар кучи билан реконструкция қилинади. Реконструкция ишлари бу йил бошланади", деб қўшимча қилди Давлатёров.

Ҳозирда кўприк авариявий ҳолатда деб ҳисобланиб, ундан фақатгина енгил автомобиллар ўтишига рухсат берилган. Юк машиналарининг кўприкдан ўтиши чеклаб қўйилган, улар бошқа йўллардан фойдаланишмоқда. Мисол учун, Навоий орқали ўтувчи трасса бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 139
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 544
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 136
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 122
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 211
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 0
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 0
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 1
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 5
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 4
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 21
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 125
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Бўлимлар