«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 01:49
ЎЗO‘Z

Ислом Каримов Путин билан учрашув ўтказди

24 июн, 11:49 8 511 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ислом Каримов Путин билан учрашув ўтказди Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 23 июнь куни кечқурун Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити иштирокчилари учун уюштирилган концертдан сўнг Кўксаройда Россия Президенти Владимир Путин билан учрашди.

"Кун" нашри хабарига кўра, президентлар Ўзбекистон-Россия муносабатларига доир кенг кўламли масалалар, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Ислом Каримов Владимир Путин билан мулоқот чоғида ушбу учрашув Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ўзаро ва кўп томонлама ҳамкорликнинг мантиқий давоми, мамлакатларимиз стратегик шерикликни ривожлантириш йўлидан бораётганининг яққол намоёни эканини алоҳида таъкидлади.

Владимир Путин Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги даврида амалга оширилган ишларга юксак баҳо берди. ШҲТ саммити асносида бўладиган музокаралар барча соҳаларда минтақавий ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

«Ҳиндистон ва Покистон каби икки йирик мамлакатнинг ШҲТга домий аъзоликка ҳақиқатдан ҳам қайд этилиши… ташкилот ҳаётида катта ҳодиса бўлади. Сўзсизки, мазкур ҳодиса айнан Тошкентда содир бўлиши билан ташкилотимиз тарихига киради», — дея Владимир Путин сўзидан иқтибос келтиради Кремль сайти.

Бундан аввал Ўзбекистон президенти Тожикистон ва Туркманистон президентлари ҳамда Ҳиндистон бош вазири билан учрашувлар ўтказганди.

ШҲТ саммити иштирокчилари Тошкентдаги Халқаро анжуманлар саройида уларнинг шарафига ташкил этилган концертга ташриф буюришди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 207
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 0
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 0
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 2
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 14
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 24
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 32
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 80
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 72
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 101
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 345
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 120
  • Бўлимлар