«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 07:17
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳрида Hyatt Regency меҳмонхонаси қуриб битказилди

22 июн, 01:41 9 935 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳрида Hyatt Regency меҳмонхонаси қуриб битказилди Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида «премиум» синфидаги халқаро Hyatt тармоғи меҳмонхонаси - Hyatt Regency Тashkent қуриб битказилди.

Ушбу меҳмонхона 2013 йилда қурила бошлаган эди. Лойиҳа қиймати тахминан 205 миллион доллар бўлиб, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 42 миллион долларлик, Халқ банкининг 100 миллиард сўмлик кредитлари ва Тошкент маъмуриятининг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.

Hyatt Regency Тashkent меҳмонхонаси 300та хонадан иборат, улардан 15 фоизи «люкс» тоифасига киради. Меҳмонхона ҳудудида бассейн, 855 кв. м майдонга эга маросимлар ўтказиш зали, спа-ҳудуд ва фитнес марказ мавжуд.

Булардан ташқари, 5 та дипломатик хона, шунингдек, битта президентлик хонасига хизмат кўрсатилади. Хоналар майдони 35–190 квадрат метр орасида.

Шунингдек, меҳмонхонада бир қанча ресторан ва барлар: кеча-кундуз ишлайдиган «Хива» интернационал ошхонаси, томдаги Sette италиан пиццерияси, Chai Lounge ва очиқ айвондаги бар фаолият кўрсатади.

Қайд этилишича, Hyatt Regency Тashkent меҳмонхонаси ШҲТ саммитида қатнашиш учун келган илк меҳмонларини қабул қилди.

Тошкентдаги янги Hyatt Regency меҳмонхонасининг илк суратлари пайдо бўлди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 513
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 1
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 0
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 45
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 22
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 40
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 40
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 72
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 59
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 49
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 172
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 37
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 154
  • Бўлимлар