«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 14:00
ЎЗO‘Z

Евро-2016 ўйинларини UzReport TV орқали Ўзбекистондаги барча ҳудудларда кузатиш имкони пайдо бўлди

18 июн, 13:57 7 797 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Евро-2016 ўйинларини UzReport TV орқали Ўзбекистондаги барча ҳудудларда кузатиш имкони пайдо бўлди Футбол бўйича Европа чемпионатига (Евро-2016) Ўзбекистондаги кенг аудияториянинг катта қизиқишини инобатга олган ҳолда UzReport TV телеканали мазкур мусобақани эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди ва ҳозирда Евро-2016 баҳслари тўғридан-тўғри намойиш қилинмоқда. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

Кўплаб футбол мухлисларининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, UzReport TV телеканали Евро-2016 ўйинларини 17 июндан бошлаб Ўзбекистондаги ҳудудий телеканалларда ретрансляция қилиш бўйича ЎEОАВМА билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди.

Шу тариқа Евро-2016 ўйинларини энди қуйидаги ҳудудий телеканаллар орқали томоша қилиш мумкин бўлади: «Мулоқот ТВ» (Қўқон), «Рухсор ТВ», «Марғилон ТВ» (Марғилон), «Жиззах ТВ» (Жиззах), СТВ (Самарқанд), «Истиқлол ТВ» (Бухоро), «Насаф ТВ» (Қарши), «Ишонч ТВ» (Термиз), «Элликқалъа ТВ» (Қорақалпоғистон).

Бу ҳолат вилоятлардаги мухлислар учун Евро-2016 баҳсларини нафақат сунъий йўлдош орқали ёки IPTV хизматидан фойдаланган ҳолда, балки маҳаллий телеканаллар орқали ҳам томоша қилиш имкониятини тақдим қилади.

Ўзаро келишувга кўра ҳудудий телеканаллар ҳар куни соат 23:45да бошланадиган ўйинларни тўғридан-тўғри ретрансляция қилади. Соат 20:45да бошланадиган учрашувлар эса тунги соат 01:45да ёзиб олинган ҳолда намойиш қилинади.

UzReport TV телеканали Евро-2016 турниридан 58та ўйинни трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олган. Бунда 45 та ўйин тўғридан-тўғри трансляцияда, гуруҳ ўйинларининг бир вақтнинг ўзида бўлиб ўтадиган 6та учрашуви ёзиб олинган ҳолда, гуруҳ босқичидан кейинги 7та ўйини (чорак финаллар, ярим финаллар ва финал) қўшимча такрорлари билан кўрсатилади.

Айни пайтда телеканални Ўзбекистон кабел телевидениеси (ЎКТ), “UzDigital TV”, “Stars TV”, “IPTV”, “Водий Садоси Ёшлар телерадиокомпанияси” (ЁТРК) абонентлари ҳамда www.mediabay.tv интернет-ресурси фойдаланувчилари кўришлари мумкин.

2015 йилнинг 1 декабридан бошлаб телеканал сунъий йўлдош орқали намойиш қилина бошланди ва уни сунъий йўлдош антенналари эгалари ҳам Ўзбекистон ҳудудида, ҳам Евроосиёнинг бошқа мамлакатлари ҳудудида кўришлари мумкин.

UzReport TV телеканали сигналини қабул қилиш учун техник кўрсаткичлар

Сунъий йўлдош — «Ямал 401», Ku диапазонининг 90 даража шимолий нури;
Қабул частотаси — 11,505705 ГГц;
Символ тезлиги — SR = 2280 ksps;
Модуляция — DVB-S QPSK 1/2;
Қабул поляризацияси — вертикал;
Ажрата олиш ўлчами — стандарт (720 x 576i);
Компрессия — MPEG-4;
Тавсия қилинган антенна диаметри — 100 сантиметрдан ортиқ.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 129
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 209
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 1
  • Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди 30 апр, 12:12 0
  • Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди 30 апр, 11:53 0
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 9
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 8
  • Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди 30 апр, 10:50 4
  • Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин 30 апр, 10:26 13
  • Фон дер Ляйен Путиннинг «ишонли одамлари» билан ҳамкорликни истисно этди 30 апр, 10:01 85
  • Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди” 30 апр, 09:55 47
  • Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади 30 апр, 09:15 107
  • АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти 30 апр, 09:09 62
  • Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаластин президенти билан учрашув ўтказди 30 апр, 06:39 48
  • Бўлимлар