«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:18
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда криптовалюта билан боғлиқ норасмий платформалар фаоллашгани маълум қилинди

30 сен, 14:49 2 608 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда криптовалюта билан боғлиқ норасмий платформалар фаоллашгани маълум қилинди Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан интернет тармоғидаги ресурсларнинг мониторинги давомида крипто-активларни сотиш ва айирбошлаш билан боғлиқ ҳар хил турдаги норасмий платформалар фаолияти авж олгани маълум бўлди.

Агентлик хабарига кўра, мазкур турдаги платформалар манзилларини бошқа давлатларда рўйхатдан ўткизиб, Ўзбекистонда серверлари ўрнатилмасдан, кўп ҳолатларда фуқароларнинг шахсий маълумотларини сўраб олган ҳолда, уларга крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ёки айирбошлашни таклиф этмоқда.

Агентлик мазкур турдаги платформалардан мисол келтирган:
https://webmoneytashkent.com;
https://wmztashkent.com;
https://wm-torg.com;
https://uzwmz.com;
https://blockchainuz.com;
https://bitcointashkent.com.

Шу билан бирга, ушбу турдаги фаолият “Телеграм” гуруҳ ва ботлари орқали ҳам амалга оширилиб, уларнинг ташкилотчилари тўлиқ аноним бўлиб, керак бўлганда ушбу гуруҳ ва ботларни дарҳол ўчиришлари мумкин”, дейилади маълумотда.

Агентлик бу турдаги платформалар ёрдамида крипто-активлар билан ўтказилаётган операциялар учун ҳеч қандай ҳуқуқий жавобгарликка тортиш имкони мавжуд эмаслиги ва улар ўтказилаётган битимлар қонунийлигини ҳамда фуқаролар шахсий маълумотлари сақланишини таъминланишига кафолат бера олмаслигини инобатга олиб, фуқароларни имкон қадар ҳушёрликка ва эҳтиёт бўлишга чақирган.

Агар сизда Ўзбекистон ҳудудида шубҳали схемалар асосида крипто-активлар ёрдамида иш юритаётган айрим компаниялар ёки шахсларнинг фаолияти тўғрисида маълумот бўлса, қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беришингизни сўраймиз.

Шунингдек, агар крипто-активларни ноқонуний мақсадларда ёки фирибгарлик учун ишлатаётган компаниялар ҳақида маълумот бўлса, агентликнинг [email protected] электрон манзилига тегишли маълумотларни юборишингизни сўраймиз
”, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги, жумладан крипто-активлар савдоси бўйича крипто-биржалар яратиш фаолияти лицензияланиши лозимлиги айтилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 132
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 241
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 97
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 57
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 509
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 21
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 58
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 215
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 162
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 59
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 224
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 70
  • Бўлимлар