«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:54
ЎЗO‘Z

АҚШда эркак фикр кучи ёрдамида компьютерда матн терди

14 мая, 23:23 2 966 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШда эркак фикр кучи ёрдамида компьютерда матн терди
Фото: Ali2day
АҚШда орқа мияси жароҳатлангани сабаб фалаж бўлиб қолган 65 ёшли эркак Стенфорд университети олимлари гуруҳи томонидан яратилган қурилма ёрдамида фикр кучи орқали компьютерда матн теришга муваффақ бўлди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Олимлар томонидан яратилган қурилма иккита электрод жамланмасидан иборат. Улар қўлнинг ҳаркатига жавоб берадиган бош мия илдизидаги тахминан 200 та нейроннинг электр фаоллигини назорат қилади. Бемор орқа мияси лат егани сабаб оёқ-қўлларини ҳаракатга келтира олмаган тақдирда ҳам, миянинг ушбу соҳаси олдингидек сигналларни генерация қилишга қодир.

Олимларнинг ихтироси орқа миясига шикаст етган ва электрод имплантларни олган 65 ёшли кўнгилли эркак устида синовдан ўтказилган. Аввалига ундан алифбодаги барча ҳарфларни ручкада қоғозга кетма-кет ёзишни тасаввур қилиш сўралган, шунингдек, эркак тиниш белгилари ҳақида ҳам ўйлаган.

Таржиба давомида компьютерга уланган дастурий таъминот алгоритми нейрон фаоллиги модели бирор ҳарф ёки белгига мос келишини аниқлаган. Кўнгилли ушбу белгини ёзишни истаган вақтида компьютер сигнални қабул қилиб, ўйланган ҳарфни экранда тўғри акс этган.

Фото: Shenoy lab & Erika Woodrum
Шу орқали эркак ҳарфма-ҳарф бутун бошли гапларни ёза олган. Таъкидланишича, у дақиқасига 90 тага яқин белгини тера олган — унинг ёшидаги оддий эркак смартфонда шунча матн тера олади. Мия ва электрон қурилмалар ўртасида маълумот алмашиш имконини берувчи олдинги қурилмаларнинг тезлиги дақиқасига 40 та белгини ташкил этган.

Эндиликда олимлар технологияни нафақат фалаж бўлиб қолган, балки гапириш қобилиятини ҳам йўқотган кўнгилли устида синаб кўришни режалаштирмоқда. Шунингдек, улар тизимга бош ҳарф ҳамда рақамлар каби қўшимча белгиларни қўшиш ниятида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 132
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 241
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 97
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 57
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 509
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 21
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 58
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 215
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 162
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 59
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 224
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 70
  • Бўлимлар