«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 19:51
ЎЗO‘Z

UZCARD ва HUMO карталари учун терминаллар ягона тизимга ўтади

13 апр, 20:15 3 437 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
UZCARD ва HUMO карталари учун терминаллар ягона тизимга ўтади Фото: «Uzcard.uz»
UZCARD ва HUMO ўзларининг инфратузилмаларини интеграциялаш ҳақидаги меморандумни имзоладилар. Шу муносабат билан тўлов тизимлари терминаллари иккала турдаги карталарни ҳам қабул қила бошлайди.

UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари ҳамкорлик тўғрисида Меморандумга имзо чекдилар. Ҳужжат Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштиришга ҳисса қўшадиган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. Имзоланган меморандум доирасидаги илк лойиҳага кўра, компаниялар инфратузилмаларининг босқичма-босқич интеграциялашуви бўлади.

«Инфратузилмаларнинг интеграцияси карта эгалари, банклар ва бизнес эгаларига сезиларли фойда келтиради. Харидорларнинг савдо нуқталарига келгач қайси терминаллардан фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги ўйлари йўқолади, тадбиркорлар эса иккала картадан тўловларни битта терминал орқали қабул қилишлари мумкин бўлади. Шуни таъкидлашни истардимки, UZCARD ва HUMO Ўзбекистоннинг тўлов хизматлари бозорида рақобат муҳитини яратишда давом этади», — деди МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.

Тўлов тизимларининг яқин ҳамкорлиги бозор талабларига тезроқ жавоб беришга ва инновацион ечимларни янада самарали амалга оширишга имкон беради. 2021 йил охирига қадар терминаллар иккала турдаги карталарни қабул қилишни бошлаши кутилмоқда.

«UZCARD ва HUMO ўртасидаги ҳамкорлик молиявий хизматларни фуқаролар учун қулайроқ ва арзонроқ қилиш, шунингдек, мамлакатнинг чекка ҳудудларида ҳам аҳолининг молиявий саводхонлигини ривожлантириш ва яхшилашга ёрдам беради.

Бу, ўз навбатида, компанияларни янги технологияларни ишлаб чиқишга, тўлов бизнесини ривожлантиришга ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ундайди. Бундан ташқари, бу ҳалол рақобатни ривожлантиришга ва молиявий технологиялар бозорида янги иштирокчиларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради
», — дея изоҳ берди UZCARD бош директори Фаррух Зияев.

Шунингдек, меморандум доирасида компаниялар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар:
— карта эгалари, банклар, тўлов ташкилотлари ва чакана савдо нуқталарининг манфаатларини ҳимоя қилиш;
— нақдсиз тўловларни рағбатлантириш учун технологияларни такомиллаштириш ва инфратузилмани кенгайтириш;
— тўлов инфратузилмасининг ишончлилиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 152
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 297
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 104
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 60
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 0
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 0
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 88
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Бўлимлар